МИД РУ

So‘nggi vaqtlarda fuqarolardan Ukraina atrofidagi vaziyat bo‘yicha ayrim masalalarga oydinlik kiritish maqsadida murojaatlar ko‘payganligi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi quyidagilarni ma’lum qiladi.

O‘zbekiston Respublikasi o‘zining tashqi siyosatini amalga oshirishda milliy manfaatlarga, asosiy tamoyillar sanaluvchi, jumladan, ochiqlik, teng huquqlilik, suverenitet, hududiy yaxlitlikni hurmat qilish, boshqa davlatlarning ichki ishlariga aralashmaslik kabi ustuvorliklarga doimo sodiqdir.

O‘zbekiston mavjud vaziyatni xalqaro huquq normalaridan kelib chiqib siyosiy-diplomatik yo‘l bilan hal etish uchun shartlarni imkon qadar tezroq ishlab chiqish tarafdoridir.

шос статья

Қаҳрамон Қуронбоев,
сиёсий фанлар доктори, профессор

Отабек Ҳасанов,
сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йигирма иккинчи саммитига мезбонлик қилди. Бутун дунё нигоҳи қаратилган кенг қамровли нуфузли тадбирга асрлар давомида миллатлараро мулоқот, ўзаро маданий ва маънавий ҳамкорлик, савдо ва илмий алмашинувлар маркази бўлиб келган шаҳарнинг танланиши бежиз эмас. Бу билан қадимий ўзбек давлатчилигига ва унинг тарихий салоҳиятига урғу берилди.

б.саидов

Ёш авлод таълимтарбияси, истиқболи билан боғлиқ ҳар қандай масала бугун жамиятни қизиқтиради. Зеро, фарзанди келажаги, оиласи фаровонлигини ўйлаган ота-она ўғил-қизини баркамол вояга етказиш ташвиши билан яшайди. Бу Ватани ҳурлиги ва тараққиёти, халқининг фаровонлиги ҳамда истиқболини кўзлаган ҳар бир давлат ва жамиятнинг ҳам олий мақсади.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Тараққиёт стратегияси доирасида 2026 йилгача бажариладиган 5 та асосий вазифанинг энг биринчиси таълим тизими бўлишини таъкидлади.

Комил инсон ғояси қадимдан нафақат халқимиз, балки тараққиётга интилган барча жамиятларни ҳаракатлантирувчи куч бўлган. Бунда бирдамлик, ҳамфикрлик, адолат ва шаффофлик, ҳатто дўстона рақобат каби кўплаб омиллар зарур. Хўш, бу борада Халқ таълими вазирлиги олдида қандай вазифалар турибди? Халқ таълими вазири Бахтиёр  САИДОВ билан суҳбатимиз шу ва соҳага тааллуқли бошқа муҳим масалалар хусусида бўлди.

— Миллий мустақиллик, халқнинг ҳурлиги — энг улуғ неъмат. Унинг қадр ига етиш, кўз қорачиғидек асраб­ авайлаш, келгуси авлодларга бекаму кўст етказиш асосий бурчимиз!

1627907466.8752

Анвар НАСИРОВ,
Марказий Осиё халқаро институти директори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган фаол ва прагматик ташқи сиёсат бугунги кунда мамлакатимизнинг нафақат минтақада, балки жаҳон миқёсида нуфузи ва ўрнини мустаҳкамлаб, халқаро жараёнларга таъсирини оширмоқда.

Бу борада халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятидаги иштироки алоҳида аҳамият касб этади.

2021-2022 йилларда ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтиши кейинги 6 йилда амалга оширилган жадал ва очиқ ташқи сиёсатимиз маҳсули, мантиқий давоми бўлди, дейиш мумкин.

т.нарбаева

Танзила НОРБОЕВА,
Олий Мажлис Сенати Раиси

Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди.

Шавкат Мирзиёев

Кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари ва уларнинг натижаларидан барчамиз яхши хабардормиз. Ўзбекистон дунёга кенг очилмоқда, барча йўналишда халқаро алоқаларимиз мустаҳкамланиб, шунга мос равишда иқтисодиётимиз юксалмоқда, маънавий қадриятларимиз тикланмоқда.

Бугунги замон тақозосидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳасида ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда, тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилди.