Фуқаролардан турли ҳорижий авикомпаниялар томонидан “Киев-Тошкент” йўналишида авиабилет сотилаётганлиги тўғрисидаги эълонларга ишонмасликликларини сўраймиз!!!

Эслатиб ўтамизки, ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари ушбу йўналиш бўйича авиақатновга рухсат беришмаган.

Ўз навбатида, мавжуд бўлмаган авиа йўналишга билет сотиб олган фуқароларга элчихона ўз пулларини қайтариб олишда ёрдам бераолмаслигини маълум қиламиз.

Ҳозирги кунда ҳориждан келган фуқаролар жойлаштириладиган карантин марказларида бўш ўринлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли «Uzbekistan Airways» АК Украинадан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетиш имкониятига эга эмас.

Режалаштирилган чартер рейслар хусусидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигини ахборот хизмати томонидан эълон қилинмоқда.

Сизлардан фақатгина расмий манбалар тарқатаётган маълумотларга таянишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги

Элчихонаси матбуот хизмати