
ЎЗБЕКИСТОН-ТОЖИКИСТОН: ҚАРДОШ ХАЛҚЛАР ҲАМКОРЛИГИ
Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) бош илмий ходими Арес Баязитов «Дунё» АА мухбирига берган интервьюси чоғида Ўзбекистон - Тожикистон муносабатларининг ривожланиши ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакатни боғлаб турган ришталар хусусида тўхталди.
- Суҳбатимизни давлатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрлари билан бошламоқчиман: «Ўзбек ва тожик халқи бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига қиёсдир. Бизнинг динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Бир мақсад йўлида бирлашган ҳолда қувончу шодлигимизда ҳам, қайғумизда ҳам доимо биргамиз. Аждодлар анъанасига содиқ қолган ҳолда, халқларимиз ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамламоғимиз даркор».
МОХИ ТАДҚИҚОТЧИСИ:ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ЯҚИН ҚЎШНИ МАМЛАКАТЛАР СИФАТИДА, КЎП ЙИЛЛИК ЯГОНА ТАРИХ, ЎХШАШ МАДАНИЯТ, МУШТАРАК ТИЛ ВА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ КАБИ ЖИҲАТЛАР БИЛАН БИР-БИРИГА ЧАМБАРЧАС БОҒЛАНГАН
Қирғизистон билан дўстона ва яқин қўшничилик муносабатларини янада жадал ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда, деди Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) етакчи тадқиқотчиси Рамзиддин Ғуломов «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида.
- Аввало шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин қўшни мамлакатлар сифатида кўп йиллик ягона тарих, ўхшаш маданият, муштарак тил ва маънавий қадриятлар уйғунлиги каби алоқадор жиҳатлари билан бир-бирига чамбарчас боғланган, - деди эксперт. - Барчамизга маълумки, азал-азалдан мамлакатимиз халқлари ўртасида яқин биродарлик алоқаларини ривожлантиришда ўзаро ҳамоҳанглик касб этувчи маданий-маънавий қадриятлар ва анъаналар мавжуд.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ХОРИЖДАГИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛМОҚДА ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА
Жаҳон иқтисодиёти тобора глобаллашаётган, халқаро меҳнат бозори ривожланаётган ва трансчегаравий ишчи кучи оқимлари кенгайиб бораётган бир вазиятда меҳнат миграцияси аксарият фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари учун бандлик ва даромад олишни таъминлайдиган объектив ижтимоий-иқтисодий жараён ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда, бугунги кунда 2,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижда бўлиб турибди. Улар Россия, Марказий Осиё республикалари, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Европа давлатлари ва бошқа мамлакатларда яшайди, вақтинча меҳнат қилади ёки таълим олади. Хусусан, 50 мингга яқин ўзбекистонлик ёшлар хорижий университетларнинг талабаларидир.
ЎЗБЕКИСТОНДА ПАРЛАМЕНТНИНГ ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРИ
Ҳар қандай давлатда кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан ўтган йилларда шаклланган қонунчилик базасига, шунингдек, норма ижодкорлиги жараёни сифатига бевосита боғлиқдир.
Қонун ижодкорлиги ўзига хос мураккаб усул ва воситалар мажмуини талаб этадиган, жамиятда ҳуқуқ нормасига бўлган эҳтиёжни аниқлашдан то тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга кириб, унинг ижроси мониторингини амалга оширишгача бўлган мураккаб ҳаракатларни ўз ичига оладиган тизимли жараён эканлиги барчамизга маълум.
Таъкидлаш жоизки, 2018 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси мамлакатининг ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида яқин истиқболдаги стратегик йўналишларини белгилаб берди.
Кейинги йилларда норма ижодкорлиги жараёни Концепция асосида мутлақо янгича руҳда давом этмоқда. Ижтимоий муносабатларни аввалги ўзини оқламаган тарқоқ ҳолда тартибга солиш, формал қонунларни қабул қилиш амалиётига тўлиқ барҳам берилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТУРКИЙ КЕНГАШНИНГ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ШАКЛИДА ЎТКАЗИЛГАН НОРАСМИЙ САММИТИДАГИ НУТҚИ
31.03.2021
Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич!
Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари!
Авваламбор, халқаро Наврўз байрами давом этаётган ушбу файзли кунларда Сиз, азизларни кўриб турганимдан мамнунман.
Бугунги учрашувни ташкил этиш ташаббуси билан чиққан муҳтарам оқсоқолимиз, Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбоши, Туркий Кенгашнинг Фахрий раиси Нурсултон Абишевич Назарбоевга чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.
Анжуманимиз улуғ шоир ва мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий яшаб ўтган қадимий ва навқирон Туркистон шаҳри билан боғлангани бежиз эмас.
Ушбу шаҳри азим “Турк дунёсининг руҳоният пойтахтларидан бири” сифатида эълон қилинишида чуқур рамзий маъно бор.
Маълумки, Мир Алишер Навоий ҳазрат Яссавийга “Туркистон мулкининг шайхул машойихи” деб юксак баҳо берганлар.
Аҳмад Яссавийнинг ўлмас мероси буюк аждодларими – Жалолиддин Румий ва Юнус Эмро, Юсуф Хос Ҳожиб, Низомий Ганжавий, Махтумқули Фироғий ва Бобораҳим Машраб каби шоирлар қаторида туркий халқларнинг умумий маънавий бойлиги сифатида ардоқлаб келинади.