• Uzbek
  • Украинский
  • Русский
  • English (UK)
  • slide1
  • slide2
  • slide3
  • slide4
  • slide5
  • slide6
  • slide7

gerb

Последние новости
1 ИЮНДАН БОШЛАБ ЎЗБЕКИСТОНДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАОШЛАРИ ОШИРИЛАДИ ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ “МАДАНИЙ-ГУМАНИТАР ҲАФТАЛИГИ” ХАЛҚ ВА ҲОКИМИЯТ ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК БУХОРО ФОРУМИ – ДУНЁДА ДИНЛАРАРО МУЛОҚОТ ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДАЪВАТ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ИЖОБИЙ БАҲОЛАДИЛАР ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД ВА БУХОРОДА “ДЕКЛАРАЦИЯЛАР МУЛОҚОТИ” БЎЛИБ ЎТАДИ БУГУНИДАН РОЗИ ОДАМЛАР БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА 300 МИЛЛИОН ДОЛЛАР O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING UKRAINADAGI ELCHIXONASI RAMAZON HAYITI TABRIGI O‘ZBEKISTON XALQIGA RAMAZON HAYITI TABRIGI
  • Oʻzbekiston
  • O‘zbekiston Respublikasi tashqi siyosati
  • Elchixona
  • Tourism
  • Yangiliklar
  • Konsullik bo'limi
  • Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi

Inter uslugi

 

Passport uz

  88888

fb2

instagram

  • Бош сахифа

УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР АКС ЭТГАН ЯНГИ ҲАЁТ НАФАСИ «БОЙСУН БАҲОРИ» ЭЛЛАРНИ, ДИЛЛАРНИ ЎЗАРО БОҒЛАЙДИ

бойсун бахори

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 февралдаги қарорига мувофиқ, 7-8 май кунлари Бойсун туманида халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини тараннум этувчи «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади. Ҳозир ЮНЕСКО, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу халқаро санъат анжуманига ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Айни кунларда асосий тадбирлар бўлиб ўтадиган бойсун туманидаги баҳаво паданг қишлоғи кенгликларида воҳадаги ўттизга яқин йирик корхона, ташкилот томонидан туманлар ва термиз шаҳри ҳудудларининг миллий қадрият ҳамда урф-одатлари намоён этиладиган қўрғонлар барпо этилиб, қадимий ўтов уйлар қурилмоқда.

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 7-8 МАЙ КУНЛАРИ «БОЙСУН БАҲОРИ» ХАЛҚАРО ФОЛЬКЛОР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ

бойсун бахори

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Солим Паданг» қишлоғида халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини ўзида тараннум этувчи «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фестиваль Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилмоқда. Халқаро фестивалда мамлакатимизда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ фольклор жамоа иштирок этади.

Тадбир доирасида миллий кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, барг улоқтириш, арқон тортиш, чилак ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ ИБРАТЛИ АМАЛИЁТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

а.саидов

2022 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида низоли ҳудудлардан олиб келинган репатриантлар, шу жумладан Сурия, Ироқ ва  Афғонистондан қайтган аёллар ва болаларни жамият ҳаётига интеграциялаштириш ҳамда мослаштириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш соҳасида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари роли ва имкониятларини оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси томонидан ташкил этилди.

ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИНИНГ ЯКУНЛАРИ

ift

Пойтахтимизда 1-Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) ўз ишини якунлади. Тадбир 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган бизнес дунёсидаги муҳим воқеага айланди.

Форум муҳити ва унинг сермазмун бизнес дастури ишончли мулоқотни, конструктив фикр алмашишни ҳамда янги алоқалар ва шериклик муносабатларини ўрнатишга чорлар эди.

Форум орқали мамлакат ҳукумати халқаро ишбилармонлар ҳамжамиятига инвесторлар учун энг қулай ва жозибали шароитларни яратиш ҳамда хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама чуқурлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг йўналишларини белгилаб берди.

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БИРИНЧИ ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАГИ НУТҚИ (2022 ЙИЛ 24 МАРТ)

Ш.Мирзиёев тиф

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Ҳурматли меҳмонлар!

Хонимлар ва жаноблар!

Авваламбор, сиз, азизларни – биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг барча иштирокчиларини меҳмондўст Ўзбекистон диёрида самимий қутлашга ижозат бергайсиз.

Бугунги анжуманимизда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари ҳамда жаҳоннинг етакчи компаниялари раҳбарларини, мамлакатимизнинг асосий ҳамкорлари бўлган давлатларнинг юқори даражадаги вакилларини кўриб турганимдан хурсандман.

Варак 4 жами 56

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • ...
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10

Dolzarb

 

 

tashkentlawspring.uz

uzlogo_v2.png

Культурные - массовые мероприятия страны – в едином календаре



O'ZBEKISTON sayyohlik

Khiva
Samarkand
Bukhara
Tashkent
Shakhrisabz
Margilan
Chimgan

FOYDALI MANBALAR

  • logo
  • mves


  • 10
  • Интерактивные услуги
  • Электронная очередь по консульским вопросам

Наверх

Elchixona:
Tel.: +38 (044) 501-50-00
Faks: +38 (044) 501-50-01

E-mail: embassy@uzbekistan.org.ua

Konsullik:

Tel.: +38 (044) 501-41-82
         +38 (044) 501-41-83

E-mail: consul@uzbekistan.org.ua

Savdo va iqtisodiy masalalar bo'yicha:
+38 (044) 501-41-84

Manzil:
st . Vladimir , 16. 01901 , Ukraina, Kiev

E-mail: trade@uzbekistan.org.ua

gerb

2019 Все права защищены

O'zbekiston Respublikasi ramzlari

  • Gimn
  • Bayroq
  • Timsol