АДОЛАТ — ҲАЁТИМИЗ ВА ДАСТУРИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИ
Мамлакатимиз келажагига доир муҳим сиёсий жараёнда Президентликка номзод сифатида иштирок этиш фақат мен учун эмас, балки партиямиз учун ҳам катта синовдир. Шу маънода айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг бугунгача бўлган тараққиёти натижаларини умумлаштириб ва камчиликларини бартараф этиш учун билдирган таклифларимиз асосида сайловолди дастуримизни ишлаб чиқдик. Бу дастур халқимизни ўйлантираётган ва ечимини кутаётган масалалар ўрин олгани билан ажралиб туради. Сайловолди дастуримиз “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони”, деган бош шиоримиз билан бошланади. Биз мамлакатимиз тараққиётига ғов бўлаётган айрим тўсиқларни бартараф этиш мақсадида яқин ва ўрта муддатли стратегик вазифаларни белгилаб олдик.
БИРИНЧИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШ — адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш
ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ — МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИМИЗ АСОСИ
Миллий истиқлолимиз йўлида жон фидо қилган жадидчилик мактаби асосчиларидан бири Абдурауф Фитрат ўзи ташкил этган “Тонг” журналига “Мия ўзгармагунча бошқа ўзгаришлар негиз тутмас” шиорини танлаган экан. Абдулла Авлоний бобомиз эса: “Тарбия биз учун ё ҳаёт ва - ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деганди.
Бундай ёндашувлар ҳар қандай замон ва маконда ҳам тарбия масаласига долзарб вазифалардан бири сифатида қаралганини кўрсатади.
Агар кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар чуқурроқ таҳлил этилса, таълим, айниқса, бирламчи тарбия ўчоғи саналган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилгани яққол кўзга ташланади. Бу Ўзбекистонда ҳам таълим-тарбия ҳаёт-мамот масаласига айланганидан далолат, албатта.
МЕН НЕГА ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАМАН?
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига номзод сифатида тасдиқлади.
Сайловда номзод сифатида иштирок этувчилар тўлиқ маълум бўлди. Ва бугун шу воқеликдан – айнан ана шу номзодлар орасидан бирини танлаш имконимиздан келиб чиқиб, айтаманки, уларни таққослаганда Шавкат Миромонович Мирзиёев қатор кўрсаткич ва фазилатлари, тажрибаси ва мақсад сари қатъияти билан афзалликка эгадир. Сайловда иштирок этаётган томонларнинг реал салоҳиятидан келиб чиқиб, кимгадир овоз берадиган инсоннинг ўз сабаблари ва аргументлари бўлади. Менда ҳам бу танлов учун сиёсий, ижтимоий ва ҳатто шахсий сабаблар ҳам бор.
ТАРИХИЙ АДОЛАТ ТАНТАНАСИ
Мен Ургутнинг тоғли Ғўс қишлоғида туғилиб, аста-секин эсимни таний бошлаганимдан, кўча-кўйда отамни “Ҳаким босмачи” дейишларига ҳайрон қараганман.
МАКТАБ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ ЎҚУВЧИЛАР ВА ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИ СИФАТЛИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Яқинда бир маълумотга кўзим тушиб қолди. “Mercy Corps” ташкилоти (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) томонидан маблағ билан таъминловчи) “Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат Макговерн-Доул халқаро дастури” доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан англашув меморандумини имзолабди.
Янгиликка кўра, бюджети 21,5 миллион АҚШ долларига тенг ушбу дастур 400 дан ортиқ мактабгача таълим муассасасини озиқ-овқат билан таъминлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги 245 та қишлоқ ва кам таъминланган мактабгача таълим муассасасидаги 90 минг бола учун овқатланиш ва таълим олишни такомиллаштириш бўйича қўшимча инфратузилмани ривожлантиришни кўзда тутади.
“БАРЧАГА ҒАМХЎРЛИК – ДАВЛАТНИНГ БУРЧИ”, ДЕГАН БОШ ШИОР ОСТИДА ҒАЛАБА УЧУН КУРАШАМИЗ
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури доирасида амалга оширадиган ташаббуслари акс этган мақола.
Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова ўзининг сайловолди дастурида ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этишни мақсад қилиб, қуйидаги ташаббусларни илгари сурмоқда:
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ:
мамлакатда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш;
пенсияни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;