МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ БЎЙИЧА САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ БОШЛАНГАНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ
23 июль Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён - Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси бошлангани маълум қилинди.
Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирда сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда Марказий сайлов комиссияси 2021 йилнинг 24 октябрь санасини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгилади. Сайлов кампанияси жорий йил 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.
АКАДЕМИК АКМАЛ САИДОВ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ БАРЧА ЖИҲАТЛАРИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ЖИДДИЙ ГЕОСИЁСИЙ ЎЗГАРИШЛАР ДАВРИДАН ЎТМОҚДА
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2021 йил 15 июлдаги сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Фанлар академияси академиги Акмал Саидовнинг “Марказий ва Жанубий Осиёга янгича геосиёсий мезон билан ёндашув" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
Қуйидаги ушбу мақоланинг тўлиқ матни келтирилмоқда.
“Замонавий дунё дуч келаётган жадал глобал ўзгаришлар нуқтаи назаридан қараганда, Марказий Осиё ҳудуди минтақавий ривожланишнинг барча жиҳатларига — сиёсат ва иқтисодиёт, экология ва маданий-гуманитар мезонларга таъсир кўрсатувчи жиддий геосиёсий ўзгаришлар даврини босиб ўтаёганини кузатиш мумкин.
АКАДЕМИК АКМАЛ САИДОВ: ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВЛАР ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, УНИНГ УЗЛУКСИЗЛИГИ ВА СИЁСИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМЛАРИГА АЙЛАНМОҚДА
«Халқ сўзи» газетасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидовнинг «Адолат, очиқ ва ошкора. Нуфузли халқаро конференцияда Ўзбекистонда сайловлар ана шундай тамойиллар асосида ўтади, деган хулосага келинди» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
«Дунё» АА қуйида мазкур мақоланинг тўлиқ матнини эътиборингизга ҳавола этмоқда.
«Шу йил 1 июлда Гулистон шаҳрида «Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси» мавзусида бўлиб ўтди.
15-16 ИЮЛЬ КУНЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА «МАРКАЗИЙ ВА ЖАНУБИЙ ОСИЁ: МИНТАҚАВИЙ БОҒЛИҚЛИК. ТАҲДИДЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР» МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТАДИ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматининг маълум қилишича, форумнинг асосий мақсади Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдан иборат.
ЎЗБЕКИСТОН – ТОЖИКИСТОН: ИШОНЧ, ДЎСТЛИК ВА ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЎЗАРО ИНТИЛИШ ВА ҚАТЪИЙ ИРОДА
Ўзбекистон ва Тожикистон умумий тарих ва маънавий қадриятлар бирлаштириб турадиган, тарихан Буюк ипак йўлининг ўта муҳим бўғини ҳисобланган Марказий Осиёнинг икки давлатидир.
Икки мамлакат халқларининг мустаҳкам дўстлиги, яхши қўшничилиги ва бир-бирлари ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган кўп асрлик тарихий ва маданий муштараклиги мамлакатларимиз мустақилликни қўлга киритганидан кейинги 30 йил давомида ҳам ўзаро муносабатлар ривожида асосий омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Икки томонлама муносабатларнинг асосий тамойиллари 1993 йил 4 январда имзоланган “Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома ҳамда 2000 йил 15 июндаги “Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома” ҳамда 2018 йил 17 августда имзоланган “Стратегик шериклик тўғрисида”ги шартномада муҳрланган.