• Uzbek
  • Украинский
  • Русский
  • English (UK)
  • slide1
  • slide2
  • slide3
  • slide4
  • slide5
  • slide6
  • slide7

gerb

Последние новости
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ИЖОБИЙ БАҲОЛАДИЛАР ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД ВА БУХОРОДА “ДЕКЛАРАЦИЯЛАР МУЛОҚОТИ” БЎЛИБ ЎТАДИ БУГУНИДАН РОЗИ ОДАМЛАР БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА 300 МИЛЛИОН ДОЛЛАР O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING UKRAINADAGI ELCHIXONASI RAMAZON HAYITI TABRIGI O‘ZBEKISTON XALQIGA RAMAZON HAYITI TABRIGI ХАЛҚАРО САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИГАН ДАСТУРИЛАМАЛ ҲУЖЖАТ АФҒОНИСТОН ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЧИЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ТЎХТАТИШНИ РЕЖАЛАШТИРАЁТГАНИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ РАД ЭТДИ ЎЗБЕКИСТОН ECOSOCНИНГ РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИДА ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ АЪЗОСИ ЭТИБ САЙЛАНДИ “ИННОПРОМ-2022: МАРКАЗИЙ ОСИЁ” – ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТДАН КЕСКИН РИВОЖЛАНИШ МАКОНИ
  • Oʻzbekiston
  • O‘zbekiston Respublikasi tashqi siyosati
  • Elchixona
  • Tourism
  • Yangiliklar
  • Konsullik bo'limi
  • Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi

Inter uslugi

 

Passport uz

  88888

fb2

instagram

  • Бош сахифа

АДОЛАТНИ ҲАЁТИ МЕЗОНИГА АЙЛАНТИРГАН ОЛИМ

б.абдухалимов

Мен “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод этиб кўрсатилган Баҳром Абдуҳалимовни академик Музаффар Хайруллаев (марҳум) илмий раҳбарлигида аспирантлик чоғларидан яхши биламан. Чунки ўша даврда Музаффар ака Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтининг директори бўлиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор билан қарар эди. У кўп сонли аспирантлари орасида Баҳром Абдуҳалимовни иқтидорли, рус, араб ва инглиз тилларини яхши билган, илм-фан чўққиларини эгаллашга интилишда энг илғор ёшлардан эканини алоҳида таъкидлар эди. Бугун иқтидорли шогирд талабчан устозининг орзу-умидларини ушалтирди, деб бемалол айта оламиз.

Баҳром Абдуҳалимов билан 2013-2014 йилларда бевосита Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтида бирга ишлашимга тўғри келди. Энди Баҳром Абдуҳалимов истеъдодли аспирант эмас, балки тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти, бир вақтнинг ўзида Шарқшунослик институти директори ҳам эди. Ўқувчи ҳайрон бўлмасин, домла археолог бўлса, Шарқшунослик институтида нима қилиб юрибди, деб.

ИҚТИСОДИЁТНИ ИЗЧИЛ РИВОЖЛАНТИРИШ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ОМИЛИ

а.кодиров

Ўзбекистонимиз иқтисодиётини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш Cайловолди дастуримдаги энг муҳим йўналишлардан биридир. Маълумки, кейинги беш йилликдаги ўзгариш ва янгиликлар, ўттиз беш миллиондан зиёд аҳолининг фаровон яшаши йўлида олиб борилган тизимли ислоҳотлар Ўзбекистоннинг нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёдаги ўрни ва роли қай даражада муҳим эканини кўрсатиб қўйди.

Ўзбекистоннинг энг нуфузли минбарлардан туриб эътироф этилган ғоя ва ташаббуслари эса мамлакатимизнинг кейинги йилларда янгиланган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий сиёсатини ҳам намоён этди, дейиш мумкин. Айни пайтда эса иқтисодиётимиздаги ўзгаришларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилади, албатта.

“Айрим тоифадаги тадбиркорлар фаолиятининг таҳлили солиқ амнистияси ва капитал амнистиясини эълон қилиш лозимлигини кўрсатяпти. Бу бир пайтлар билиб-билмай солиқ қонунчилигини бузган ва шу кунгача ҳам ушбу масалада муаммоси бўлган тадбиркор юртдошларимизнинг янгитдан иш бошлашига имкон беради, деб ҳисоблайман.

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ: ИЛМ ВА ИННОВАЦИЯ ИҚТИСОДИЁТИМИЗ УСТУНИДИР

Ш.Мирзиёев

Ўзбекистонда бундан беш йил аввал барча соҳалар қатори иқтисодий жабҳада ҳам ўта муҳим ва шиддатли ислоҳотлар бошланган эди. Иқтисодий тизим тўлиқ қайтадан такомиллаштирилди, айтиш мумкинки, эски қолипларни синдириш, ўзгартириш қанчалик мушкул ва мураккаб бўлмасин, янгича бозор механизмлари амалиётга жорий этила бошланди.

Ҳаётий мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, валюта сиёсатининг либераллаштирилиши, нархларни тартибга солиш кўлами қисқартирилгани, тижорат банкларига кредит сиёсатини юритишда кўпроқ ҳуқуқ ва имтиёзлар берилгани, мамлакат иқтисодий тараққиётининг локомотивлари ҳисобланган тадбиркор ва ишбилармонларга ўз бизнесини юритиш учун бутунлай янги имкониятлар яратилгани, айниқса, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Мухтасар қилиб айтганда, иқтисодиётда ҳам салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. Президентимиз таъбири билан айтганда, эришилган ютуқ ва муваффақиятлар энди тарихга айланди. Олдинда эса, бу борада ҳам янгидан-янги ҳаё тий заруратлар ва уларни амалга ошириш бўйича улкан вазифа ва имкониятлар пайдо бўляпти.

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ МАМЛАКАТДА ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАРНИНГ МУСТАҲКАМЛАНИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ворисова

Нархларни шакллантириш устидан давлат ва жамоатчиликнинг қатъий назоратини ўрнатиш лозим

Кучли фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу барча соҳаларда жамоатчилик назоратининг ўрнатилганидир. Бу мамлакатда демократик тамойилларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Негаки, одамлар жамоатчиликка бирлашиб, олиб борилаётган ислоҳотларга ўз таъсирини кўрсатар экан, демократия ҳам шу аснода мустаҳкамлана боради. Жамоатчилик назоратининг аҳамияти ривожланаётган мамлакатлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу каби давлатимизда ҳам йилдан-йилга жамоатчилик назорати шаклланиб, ўзининг янги босқичларига кўтариляпти. Бунга кўплаб мисолларни келтиришимиз мумкин. Масалан, бирон давлат идораси, ё хизматчисининг ўз ишини масъулият билан бажармагани устидан фуқаролар жамоатчилик нормалари асосида назорат ўрнатиб, ижобий натижаларга эришилаётганига кўп гувоҳ бўляпмиз.

НАРЗУЛЛО ОБЛОМУРОДОВ: ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ БАРЧАМИЗ УЧУН ҲАЁТ-МАМОТ, ЭРТАНГИ КУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ БЕРУВЧИ УСТУВОР МАСАЛА

обломуродов

Инсоният бугун табиат қадрини, унинг неъматлари бебаҳо эканини тобора англаб етмоқда. Бугун дунё миқёсида бошланган ўнлаб глобал муаммолар — иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, сайёрамиз ҳароратининг кўтарилиб бориши, қурғоқчилик, буларнинг барчабарчаси негизида битта нарса, у ҳам бўлса асрлар давомида инсониятнинг табиатга етказиб келаётган зарарлари ҳосиласи ётади. Табиатнинг мана шу “огоҳлантириш”лари биргина мамлакат ёки халқ учун эмас, бутун инсоният учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Атроф-муҳит билан боғлиқ вазифалар ҳамиша эътиборимиз марказида туриши зарур.

Экологик таълим-тарбия масаласида сайловчилардан ҳам кўплаб таклифлар тушмоқда. Мисол учун Самарқандда ўтган учрашувда Каттақўрғон туманидаги 3-мактабгача таълим ташкилоти директори Латофат Қодирова боғчалар ҳовлиларида экологик боғлар ташкил этиш бўйича яхши таклиф билдирди. Барча шаҳар ва қишлоқларимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳовлисида, албатта, очиқ ёки кўкаламзорлаштирилган, гул ва дарахтлар экилган майдонлар бор.

Варак 14 жами 55

  • ...
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • ...
  • 16
  • 17
  • 18

Dolzarb

 

 

tashkentlawspring.uz

uzlogo_v2.png

Культурные - массовые мероприятия страны – в едином календаре



O'ZBEKISTON sayyohlik

Khiva
Samarkand
Bukhara
Tashkent
Shakhrisabz
Margilan
Chimgan

FOYDALI MANBALAR

  • logo
  • mves


  • 10
  • Интерактивные услуги
  • Электронная очередь по консульским вопросам

Наверх

Elchixona:
Tel.: +38 (044) 501-50-00
Faks: +38 (044) 501-50-01

E-mail: embassy@uzbekistan.org.ua

Konsullik:

Tel.: +38 (044) 501-41-82
         +38 (044) 501-41-83

E-mail: consul@uzbekistan.org.ua

Savdo va iqtisodiy masalalar bo'yicha:
+38 (044) 501-41-84

Manzil:
st . Vladimir , 16. 01901 , Ukraina, Kiev

E-mail: trade@uzbekistan.org.ua

gerb

2019 Все права защищены

O'zbekiston Respublikasi ramzlari

  • Gimn
  • Bayroq
  • Timsol