
МАКТАБ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ ЎҚУВЧИЛАР ВА ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИ СИФАТЛИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Яқинда бир маълумотга кўзим тушиб қолди. “Mercy Corps” ташкилоти (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) томонидан маблағ билан таъминловчи) “Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат Макговерн-Доул халқаро дастури” доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан англашув меморандумини имзолабди.
Янгиликка кўра, бюджети 21,5 миллион АҚШ долларига тенг ушбу дастур 400 дан ортиқ мактабгача таълим муассасасини озиқ-овқат билан таъминлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги 245 та қишлоқ ва кам таъминланган мактабгача таълим муассасасидаги 90 минг бола учун овқатланиш ва таълим олишни такомиллаштириш бўйича қўшимча инфратузилмани ривожлантиришни кўзда тутади.
“БАРЧАГА ҒАМХЎРЛИК – ДАВЛАТНИНГ БУРЧИ”, ДЕГАН БОШ ШИОР ОСТИДА ҒАЛАБА УЧУН КУРАШАМИЗ
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури доирасида амалга оширадиган ташаббуслари акс этган мақола.
Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова ўзининг сайловолди дастурида ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этишни мақсад қилиб, қуйидаги ташаббусларни илгари сурмоқда:
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ:
мамлакатда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш;
пенсияни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
ҚАЛБИДА ОНА ТАБИАТГА МЕҲРИ БОР ҲАР БИР ИНСОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯ ТАРАФДОРИДИР!
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури доирасида амалга оширадиган ташаббуслари акс этган мақола.
Ўзбекистон Экологик партияси номзодини танлаш учун еттита сабаб
Биринчи. Бугун экологик муаммолар ҳар бир мамлакатда, қолаверса, дунё ҳамжамиятида энг ўткир ва долзарб муаммолар қаторига аллақачон кириб бўлди. Шу вақтгача атроф-муҳит муҳофазаси, экологик вазиятнинг оғирлиги маълум бир ҳудудлар ёки минтақалар билан боғлиқ бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу масала умуман чегара билмайди, бу муаммоларнинг аянчли оқибатлари ҳеч бир минтақа, ҳеч бир ҳудуд, қолаверса, бирор-бир мамлакатни четлаб ўтмайди.
Экологик сиёсатни амалга ошириш ва сиёсий ташаббусларни татбиқ этишда, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф-муҳит ва фуқаролар соғлиғини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этишда, тизимли ўзгаришларга йўналтирилган амалий чораларни кўришда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этиш муҳим омил ҳисобланади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД: БАҲРОМ АБДУРАҲИМОВИЧ АБДУҲАЛИМОВ
1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетинининг Шарқ факультетини тамомлаган. Мутахассислиги — филолог-шарқшунос, араб ва инглиз тиллари ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, профессор.
1981-1983 йилларда Ливия Араб Республикасида араб тили таржимони, 1983- 1985 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирлигининг “Хорижий мамлакатлар билан илмий-техник ҳамкорлик” бошқармасида етакчи мутахассис бўлиб хизмат қилган. 1987-1990 йиллар мобайнида эса Армия сафидаги хизматни Яман Араб Республикаси ҳарбий таржимон вазифасида ўтаган. У 1985 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик илмий ходим, илмий ходим, илмий котиб,
2002-2003 йилларда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлаган. 2003-2005 йилларда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг проректори бўлган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД: АЛИШЕР КЕЛДИЕВИЧ ҚОДИРОВ
1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Туркиянинг Егей университетини, 2009 йил Тошкент молия институтини, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, иқтисодчи.
1996-1997 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси етакчи мутахассиси булиб ишлаган. 1997-2008 йилларда Жиззах вилояти давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш бошкармаси етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2008-2015 йилларда Жиззах вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи бўлган.
2014-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2017-2019 йилларда Республика Маънавият ва маърифат маркази рахбари лавозимида фаолият юритган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. Ҳозирги кунда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.