
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД: ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВ
1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.
Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.
1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди. 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД: МАҚСУДА АЗИЗОВНА ВОРИСОВА
1961-йилда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти - олий, 1984-йили Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. Мутахассислиги - шифокор. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Меҳнат фаолиятини 1984-йилда Тошкент давлат тиббиёт институти клиникасида шифокор вазифасидан бошлаган. 1989-йилдан Тошкент вилояти Зангиота тумани "Назарбек" қишлоқ врачлик пунктида шифокор-терапевт, 2003-йилдан "Назарбек" қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири бўлиб ишлаган. 2018-йилда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосарлигига сайланган.
2009-2014-йилларда халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати, 2015-2019-йилларда халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, халқимиз манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга хизмат қиладиган қонун ҳужжатларини қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок етиб, самарали фаолият олиб борган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД: НАРЗУЛЛО НАИМОВИЧ ОБЛОМУРОДОВ
1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда 2000 йилда Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Н.Обломуродов кўп йиллар олий таълим тизимида, жумладан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент молия институтида кафедра мудири, факультет декани лавозимларида фаолият юритган.
Банк-молия соҳаси ҳамда давлат бошқарув органлари тизимида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматида масъул лавозимларда ишлаган.
2020-2021 йилларда Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида мамлакатимизда тобора долзарб бўлиб бораётган экологик муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этди.
МОХИ ЭКПЕРТИ: ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ШҲТНИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШДА КУЧЛАРНИ БИРЛАШТИРИШГА ЧАҚИРДИ
Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими Елена Цай “Дунё” ААга берган интервьюсида давлатимиз раҳбарининг ШҲТнинг Душанбе саммитидаги нутқида коронавирус инфекцияси оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича таклифларига эътибор қаратди.
Душанбе юбилей саммити доирасида хавфсизлик, АКТ, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, фавқулодда вазиятлар, транспорт, маданият ва спорт соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Унда устувор мавзулар қаторида коронавирус инфекцияси оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Форум доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уни даволаш, касалликдан кейинги реабилитация жараёни ва эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиниши, ШҲТ ҳудудидаги етакчи тиббиёт марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш каби муҳим ташаббус илгари сурилди.
МОХИ ЭКСПЕРТИ: ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ КАМБАҒАЛЛИКНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИГА ОИД МУАММОЛАРГА БИРГАЛИКДА ЕЧИМ ИЗЛАБ ТОПИШ БЎЙИЧА ҚАРАШЛАРИ УШБУ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТ ВАЗИФАЛАРИГА ТЎЛА МОС КЕЛАДИ
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон мезбонлигида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашувидаги нутқида камбағалликни бартараф этиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш каби ўта долзарб масалага алоҳида эътибор қаратди», - дея таъкидлади Марказий Осиё халқаро институтининг бош илмий ходими Носиржон Юсупов «Дунё» ААга тақдим қилган шарҳида.
- Табиийки, ҳар бир инсон ҳаёти давомида тўлақонли турмуш тарзига эга бўлишни истайди. Бунда озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак, тиббий ёрдам, билим олиш, бола тарбияси каби инсон эҳтиёжи учун зарурий кичик рўйхат мавжуд.
Ҳозирга қадар, мамлакат аҳолисига нисбатан «камбағаллик» сўзини қўллаш одат тусига кирмаган эди.
Яқин-яқин кунгача, биз ушбу муаммога кўз юмиб келдик. Бироқ, бу орқали мавжуд муаммо бартараф этилмади, йўқолиб кетмади, аксинча тобора авж олиб борди.