с.сафоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимидаги нутқи давлатимизнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида тарихий аҳамиятга молик ҳодиса бўлди. Унда мамлакатимизнинг тараққиёт стратегияси, юртимиздаги жараёнларга оид чуқур таҳлилга асосланган серқирра мулоҳазалар илгари сурилди.

Маъруза жамиятимиз, давлатимиз ривож ланишининг янги мафкурасини белгилади, десак муболаға бўлмайди. Биринчи навбатда, ушбу мафкуранинг моҳияти шундан иборатки, у баландпарвоз, ҳавойи, дабдабали шиорларга асос ланган ички ва ташқи сиёсатдан воз кечиб, том маънода инсон эҳтиёжлари, миллий манфаатни илгари суришни ўз мақсади деб белгилайди. Унинг негизида мамлакатимиз, минтақамиздаги вазиятга холисона назар ташлаш, одамларни безовта қилаётган муаммоларни яширмасдан, уларни ҳал қилиш йўлларини излаш, топиш ва ечиш ётади.

Нутқнинг марказий ғояси — халқимиз қўллаб-қувватлаган демократик ислоҳотлар йўли янада қатъий давом эттирилади, жамиятимиз бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмайди. Энг муҳими, мамлакатимизда барча даражадаги ҳокимият идоралари фаолиятида “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бундан буён ҳам бош мезон бўлиб қолади.

Айтиш жоизки, 2021 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ички сиёсий ривожланиш ва ташқи сиёсий вазифаларни бажариш учун мутлақо янги шарт- шароитлар яратиб берди. Сайловнинг асосий натижаси аксарият аҳолининг мисли кўрилмаган юксак сиёсий фаоллигида ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган янгиланган ички ва ташқи сиёсатни қўллаб-қувватлашида намоён бўлди.

Ўзбекистон тарихида илк бор сайлов жаҳон ҳамжамияти, етакчи халқаро ташкилотлар томонидан демократик ислоҳотларнинг узвий таркибий қисми, фуқаролар хоҳиш-иродасини амалий ифодалаш жараёни сифатида эътироф этилгани муҳим аҳамиятга эга. Бу, албатта, мамлакатнинг янги қиёфасини мустаҳкамлаш ва унинг етакчи халқаро нуфузини янада оширишнинг кучли омилига айланди.

Президент сайловининг муваффақиятли ўтказилиши ва уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилиши Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда етакчилигини таъминлади ва мамлакатнинг етакчи давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан муносабатлардаги халқаро мавқеини мустаҳкамлади.

Сайлов жамиятни жипслаштириш, мамлакат барқарорлиги ва юрт тараққиётини таъминлаш омилига айланди. Бу Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни нафақат давом эттириш, балки чуқурлаштириш учун ҳам зарур шарт-шароит яратди.

Бўлиб ўтган сайловолди кампанияси 2016-2021 йиллар давомида Ўзбекистонда мамлакат тараққиёт моделида туб ўзгариш рўй берганини яққол намоён этди. Ижтимоий тараққиёт ички ва ташқи сиёсатнинг барча сегментларини ривожлантириш билан уйғунлик касб этди. Жамиятнинг ҳокимиятга психологик ва эмоционал муносабатида ўзгариш юз берди.

Ислоҳотлар, биринчи навбатда, ёш авлодга қаратилди. Ёш авлод таълим тизимида, меҳнат бозорида рўй берган ўзгаришларни ва лавозимда кўтарилиш имкониятларини амалда ҳис этди. Умуман олганда, модернизациянинг бирламчи, асосий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ биринчи босқичи муваффақиятли якунланди. Ислоҳотларнинг кейинги босқичи, шубҳасиз, янада мураккаб, фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлади.

Мамлакатнинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида алоҳида таъкидлаганидек, ислоҳотларнинг суръати, миқёси ва моҳияти бир қатор тизимли масалаларни ҳал қилиш зарурлиги билан изоҳланади, буларсиз ўтказилаётган ислоҳотларни секинлаштирувчи жиддий хавфлар пайдо бўлади.

Президентимиз инаугурация маросимидаги нутқида ўрта муддатга мўлжалланган истиқболда етти йўналишда мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадларини аниқ шакллантириб берди. Уларга эришиш янада ривожланиш стратегиясига мутлақо янги ёндашувларни қўллашни талаб қилади.

Конституциявий ислоҳотлар долзарб чора- тадбирлар сирасига киради. Тан олиш лозим, 1992 йилда, яъни мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган Бош қонунимизни жамият тараққиётининг янги босқичига мос равишда янгилаш зарур. Янги Конституция мамлакатни янада демократлаштириш, судьяларни, маҳаллий ҳокимият органларини сайлаш ва маҳаллий ҳокимият тармоқларини ажратишнинг ҳуқуқий асосларини яратиши керак. Ҳозирги замонда мамлакатнинг Бош қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, унда давлатчиликнинг дунёвий демократик хусусияти мустаҳкам асосларини кучайтириш, мамлакатни янада сиёсий ва иқтисодий модернизация қилиш ва аҳолининг муносиб турмуш даражасини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш аҳамияти ортиб бормоқда.

Иқтисодий нуқтаи назардан янги Конституциянинг вазифаси хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аграр ислоҳот учун ҳуқуқий шарт-шароит яратишдан иборат. Шунингдек, Конституция номарказлаштиришни, жумладан, солиқ сиёсатини давом эттириш, давлат бошқаруви тизимини амалга ошириш, бюджет сиёсатини шакллантириш ва амалга татбиқ этиш, ҳудудлар мустақиллигини ошириш, ички ва ташқи инвестицияларни рағбатлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиши лозим.

Маъмурий бошқарув тизимини такомиллаштириш, ҳокимият функцияларини қайта тақсимлаш, давлат аппаратини кескин қисқартириш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Давлат хизматчиларини танлашнинг рақобат тизимини жорий этиш жуда зарур. Мамлакат Президенти нутқида таъкидлаганидек, юқори ва ўрта даражадаги кадрлар тайёрлаш даражаси етарли эмас. Кадрлар томонидан ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, зарурлиги, стратегик мақсад ва вазифаларини чуқур англаш бўйича тизимли ишларни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Айнан шу асосда давлат аппарати узоқ муддатли ривожланишнинг концептуал масалалари билан асосли ва кундалик тарзда шуғулланишини таъминлаш мумкин. Шунингдек, муайян соҳадаги ҳақиқий натижалар ва аҳолининг яшаш сифати ўсиши асосидагина давлат органлари фаолиятини дастурий-мақсадли режалаштириш ва баҳолашга ўтиш вақти келди.

Сиёсий партиялар фаолиятининг сифат жиҳатидан ўзгача даражасини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Зеро, партиялар сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туфайли уйғонган аҳолининг янги хоҳиш-истакларига мувофиқ ўз фаолиятини қайта шакллантириш учун ҳали кўп иш қилиши керак. Сиёсий партияларнинг ушбу муаммони ҳал этишга мўлжалланган таҳлил марказларини яратиш, шунингдек, партия кадрларини тарбиялаш ва ўқитиш билан мақсадли шуғулланиш давр тақозосидир.

Президентимиз урғу бериб қайд этганидек, янги Уйғониш даври ҳақида гапирар эканмиз, унинг ҳал қилувчи омилларидан бири дунёга очиқлик ва ташқи алоқаларнинг кенг қамровлилигидир. Бугун янгиланган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати айнан очиқлик ва ташқи алоқаларнинг ҳамма йўналишини бирдек ривожлантиришга қаратилгани бежиз эмас. 2017–2021 йилларда мамлакатнинг янгиланган ташқи сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқариш борасида салмоқли ишлар қилинди.

Дипломатик фаолиятнинг хусусияти ва мазмуни тубдан ўзгарди.

Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланиши, БМТда муҳим ташаббуслар илгари сурилиши, Афғонистондаги низони ҳал этиш бўйича халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган, жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланган фаол ҳаракатлар Ўзбекистон ташқи сиёсати нуфузининг ўсишига кўмаклашди. Шу билан бирга, минтақамиз ва бутун дунёда вазият шиддат билан ўзгариб бормоқда. Бу эса, ташқи сиёсатимизни мутаносиб равишда такомиллаштиришни тақозо этади.

Биринчидан, минтақада мавжуд ижобий тенденцияларни, Марказий Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш жараёни доимий хусусият касб этишини таъминлаш муҳимдир. Минтақани барқарорлик, доимий ривожланиш, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳудудига айлантириш вазифаси юклатилган.

Иккинчидан, Афғонистонни Марказий Осиё даги умумий минтақавий жараёнларга фаол жалб қилишни давом эттириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Афғонистон халқаро ҳамжамият диққат марказида бўлишига эришиш, Афғонистонда стратегик иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш лозим.

Учинчидан, дипломатияда экология энг муҳим устуворлик касб этиши керак. Унинг моҳияти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва жаҳон ҳамда минтақанинг кескинлашиб бораётган экологик муаммоларини ҳал этишда халқаро ташаббусларни илгари суриш ва кўп томонлама дастурларни амалга оширишдан иборат. Давлатимиз раҳбари нутқида таъкидлаганидек, атроф-муҳитни асраб-авайлаш келажак авлод олдидаги бурчимиздир.

Олий Мажлис палаталарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган қўшма мажлиси Сенатнинг янги, муҳташам, чиройли биносида ўтгани ҳам бежиз эмас. Бу, албатта, катта, рамзий маънога эга.

2018 йил октябрь ойида Президентимизнинг Франция Республикасига давлат ташрифи давомида Франция Сенати раҳбари билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Ўшанда Франция Сенати раиси Сенатнинг тарихий биноси билан танишишга таклиф этди. Албатта, француз инқилоби бешиги бўлган Сенат биноси бизда катта таассурот қолдирди. Ўшанда Президентимиз делегация аъзоларига қуйидаги фикрларни айтган эди: “Мана бу бино кўринишининг ўзида халқ вакилларига, қонунга қандай ҳурмат акс этганини кўришимиз мумкин”.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янги биноси ҳам ўз нуфузи, муҳташамлиги билан энг ривожланган давлатлар парламентлари биноларидан асло кам эмас. Биринчи навбатда, бу мамлакатимизда парламентаризмнинг, Сенатнинг жамиятимизда тутган ўрни ўзгариб бораётганини кўрсатади. Мана шу янги бино янги Ўзбекистонда Сенатнинг янги қиёфасини намоён этмоқда.

Биз ҳуқуқий давлат барпо этяпмиз. Шу маънода, Сенат қонун чиқарувчи даргоҳ, қонунлар уйи, десак бўлади. Демак, бу муҳташам бино қонунга бўлган ҳурматини ҳам ўзида намоён этади.

Ва ниҳоят, Сенат — бу халқ вакиллари. Шу бинонинг асосий меъмори бўлган давлатимиз раҳбари халқ вакилларига, улар орқали бутун халққа бўлган ҳурматни ушбу муҳташам сарой кўринишида ифода этди.

Маърузада парламентнинг жамиятда тутган ўрни ва таъсирини ошириш ҳақида концептуал характерга эга бўлган теран фикрлар баён этилди. Энг муҳим масалалар қаторида парламент назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди. Бу эса, сенатор ва депутатларнинг ҳукумат идоралари ишини, шу жумладан, миллий қонунларни ижро этиш ва халқаро мажбуриятларни имплементация қилиш билан боғлиқ фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг юритиш ва унга тўғри баҳо бериш масъулиятини оширади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг амалда ижросини таъминлаш ҳар бир депутат, сенатор, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари олдида турган ўта долзарб вазифадир.

2018 йил октябрь ойида Президентимизнинг Франция республикасига давлат ташриФи давомида Франция сенати раҳбари билан учрашуви бўлиб ўтган эди. ўшанда Франция сенати раиси сенатнинг тарихий биноси билан танишишга таклиф этди. албатта, Француз инқилоби бешиги бўлган сенат биноси бизда катта таассурот қолдирди. ўшанда Президентимиз делегация аъзоларига қуйидаги Фикрларни айтган эди: “мана бу бино кўринишининг ўзида халқ вакилларига, қонунга қандай ҳурмат акс этганини кўришимиз мумкин”.

Содиқ Сафоев,

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

“Янги Ўзбекистон” газетаси

2021 йил 10 ноябрь