шос статья

Қаҳрамон Қуронбоев,
сиёсий фанлар доктори, профессор

Отабек Ҳасанов,
сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йигирма иккинчи саммитига мезбонлик қилди. Бутун дунё нигоҳи қаратилган кенг қамровли нуфузли тадбирга асрлар давомида миллатлараро мулоқот, ўзаро маданий ва маънавий ҳамкорлик, савдо ва илмий алмашинувлар маркази бўлиб келган шаҳарнинг танланиши бежиз эмас. Бу билан қадимий ўзбек давлатчилигига ва унинг тарихий салоҳиятига урғу берилди.

Дунёда мураккаб вазиятлар кузатилаётган, дипломатия руҳи ўзгараётган, конструктив мулоқот майдони ва имкониятлари қисқариб бораётган бир шароитда ШҲТ сиёсий ўйинлардан холи, зиддиятлар четга суриладиган самарали ва амалий ҳамкорлик механизми сифатида юзага чиқмоқда.

Ўзбекистон раислигида ШҲТ чинакам серқирра ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва эркин мулоқот ташкилотига айланди, ўз салоҳиятини қайтадан кашф этди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мисли кўрилмаган даражада фаоллашган очиқ ва конструктив Янги Ўзбекистон дипломатияси ўз имкониятларини кенг минтақавий миқёсда кўрсата олди.

Пандемия бошланганидан буён сўнгги уч йилда илк марта мулоқот шаклида ўтказилган йирик анжуманда 14 та давлат етакчиси, Саудия Арабистони, Қатар ва Мисрнинг олий вакиллари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Саммитда ШҲТ таркиби кенгайиб, шериклик муносабатлари ривожланиб бораётганига урғу берилди. Эрон Ислом Респуб ликасининг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум, Миср Араб Республикаси ва Қатар давлатига мулоқот бўйича шерик лар мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар ҳамкорлик доираси кенгаяётганидан далолат беради.

Шунингдек, Беларусь Республикасига ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт Давлати, Мальдив Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма Иттифоқи Республикасига – мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш бўйича процедураларни бошлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев саммитдаги нутқида бир қатор муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари сурди. Айниқса, “Шанхай руҳи” тамойили асосида ва бугунги халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ШҲТни 2040 йилгача ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш ҳақидаги таклифи Ташкилот аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди. Зеро, ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олади ва ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Ўзбекистоннинг раислиги даври:ШҲТ муваффақияти ифодаси

2021 йил 17 сентябрь куни ШҲТга раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди. Мамлакатимизнинг Ташкилотга раислиги пандемиянинг оғир оқибатлари билан курашилаётган,жаҳонда юқори ноаниқлик вужудга келган ҳамдагеосиёсий қарама-қаршилик ва зиддиятлар кескинлашган бир даврга тўғри келди. Шу сабабдандир,аксарият эксперт ва мутахассислар Ўзбекис тоннингШҲТдаги раислиги расмиятчилик учун ёки “номигаўтади-кетади-да”, деган фикрда ва бу бўйича улартомонидан пессимистик башоратлар тузилган эди.

Ўзбекистон шу куннинг ўзида декларатив баёнотлар бермади, балки моҳиятан мураккаб тарихийдавр шароитида аниқ белгиланган ҳаракатларниамалга оширишга киришди. Президентимиз янги имкониятлар даври учун аниқ “Йўл хариталари” ишлаб чиқди. Конструктив мулоқот ва ишончга асосланган ҳамкорликни ривожлантириш масаласи стратегик вазифа этиб белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ШҲТ раислигидоирасида белгилаб берилган устувор вазифаларниамалга ошириш мақсадида саксондан ортиқ тадбирлар муваффақиятли ўтказилди, тегишли вазирлик ваидоралар раҳбарлари даражасида ўттиздан ортиқҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон шафелигида илк бора аҳамият жиҳатдан долзарб бўлган ахборот хавфсизлиги, саноатниривожлантириш ва гендер масалаларига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Мисол учун, тадбиркораёлларнинг биринчи форуми аъзо мамлакатларбизнес доираларида фаолият олиб бораётганхотин-қизларни янада бир-бирига яқинлаштириш ваҳали тўлиқ очилмаган салоҳиятини юзага чиқаришгаёрдам берган бўлса, ШҲТнинг ахборот хавфсизлигибўйича илмий-эксперт форуми замонавий чақириқва умумий таҳдидларга биргаликда қарши курашишасосида “таянч нуқталари”ни белгилаб олишда ўзифодасини топди.

Бугунги дунё Тўртинчи саноат инқилоби давригақадам қўйган. Мазкур тарихий вазиятда ШҲТ мамлакатлари ёшларнинг рақамли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, улар ғояларини рўёбга чиқаришдакамарбаста бўлишни англаб етмоқда. Шу боис, ШҲТ ёшлари орасида биринчи марта киберспорт чемпионати ва стартап лойиҳалари танлови ўтказилди.

Амалий учрашувлар фақатгина Тошкентда эмас, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилди. Масалан, Фарғона, Нукус, Бухоро шаҳарларида ШҲТ Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши йиғилишлари, Бухорода камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро конференция, Хивада транспорт вазирлари мажлислари ўтказилиб, ҳамкорлик режалари атрофлича муҳокама қилинди ва ташкилот кун тартибида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга аниқлик киритилди.

Шубҳа йўқки, Минтақалараро савдони ривожлантириш режаси, Транспорт боғлиқлигини ривожлантириш бўйича ШҲТ стратегияси, Инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги даврни очиб берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ШҲТ минтақасининг транспорт салоҳиятидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишга ва уни асосий стратегик вазифалардан бири сифатида белгилаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади. Шу мақсадларда геоиқтисодий вазиятда ўзига хос стратегик аҳамиятга эга бўлган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон”, “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўл линиялари қурилиши Марказий Осиё давлатларини дунё бозорларига олиб борувчи қисқа йўл билан таъминлашга тарихий имконият яратади.

Ўзбекистоннинг раислиги даври ҳамкорликни фаоллаштириш орқали ШҲТ тараққиёт стратегиясини мазмунан бойита олди. Халқаро экспертлар фикрига кўра, Ўзбекистон ШҲТ тарихида энг ташаббускор давлат сифатида ном қолдирди. Атиги бир йил ичида кўплаб халқаро ҳужжатлар келишилиб, Самарқанд саммитида жами 44 та ҳужжат – битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Бу ташкилот тарихида рекорд кўрсаткичдир.

Аниқ таклиф ва амалий ташаббуслар майдони

ШҲТ Самарқанд саммити дунёдаги бошқа саммитлардан фарқли равишда муаммоларга амалийечим топиладиган майдонга айланганини унда илгари сурилган ташаббус ва ғояларда кўриш мумкин.Мазкур ташаббуслар ШҲТ “катта оиласи”нинг тинчлик ва барқарор ривожланиш борасидаги мақсад ваманфаатларига мос келади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ҳам айнан мана шундай характерга эга. Саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш, манфаатли темир йўл коридорлари қурилишини қўллаб-қувватлаш, ШҲТ Иқлим кенгашини тузиш, ёшларнинг экстремистик ташкилотларга жалб этилишига йўл қўймаслик бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни қабул қилиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш учун қўшма платформани яратиш, Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондни таъсис этиш, кейинги йилни “ШҲТ маконида туризмни ривожлантириш йили” деб эълон қилиш бўйича билдирилган таклифлар нафақат ШҲТ мақсад ва тамойилларига мос келади, балки кенг Евроосиё маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш борасида Президентимиз ташаббусларига ҳамоҳанг тарзда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди энергетик ва озиқ-овқат танқислиги шароитида минтақада ишончли ва диверсификацияланган етказиб бериш занжирларини ривожлантириш, ўзаро транзит ҳуқуқини таъминлаш заруриятини таъкидлади. Ҳиндистоннинг стартапларни ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашиш мақсадида ШҲТ стартаплар бўйича Ишчи гуруҳини тузиш таклифи берилди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашинингмажлисида нутқ сўзлар экан, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бугунги давр нинг фарқлижиҳати ўзаро ишончнинг кескин танқислиги эканини,ШҲТ ғояларида қарама-қаршилик ва блокларга бўлиниш йўқлиги боис, Ташкилотнинг нуфузи ошиб,йилдан-йилга географияси кенгайиб бораётганиниқайд этди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа органлари ва махсус хизматлари ўртасида ҳамкорликни ривож лантириш таклифи билдирилди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиндунё турбулентлик ҳолатига тушиб қолганини, бундай шароитда бирдамликни мустаҳкамлаш ва ШҲТниумумий тақдирга эга ҳамжамиятга айлантириш заруратига урғу берди. Бунинг учун ўзаро қўллаб-қувватлашни кучайтириш, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ташқи кучлар томонидан ШҲТгааъзо давлатларнинг ички ишларига аралашиш бўйичаҳаракатларга қарши туриш лозимлиги қайд этилди.Амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ШҲТРивожланиш банки, “катта ҳажмдаги маълумотлар”(big data) соҳасида Хитой — ШҲТ ҳамкорлик марказини таъсис этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Қирғиз Республикаси Президенти СадирЖапаров нутқида ШҲТ турли маданий-гуманитаранъаналарга эга давлатлар ўзаро баҳамжиҳатликдаяшашининг мисоли ва аъзо бўлиш истагида бўлганкўплаб мамлакатлар учун жозибадор ташкилот эканлиги борасидаги фикрлар яна бир бор ўз ифодасинитопди. Қирғиз Республикаси Президенти БишкекдаХалқаро жиноятчиликка қарши кураш марказиниочиш ташаббуси билан чиқди.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Афғонистондаги тинчлик Покистондаги вазиятга ҳам таъсиркўрсатишини таъкидлаб, Афғонистон активларига қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди.Кучли сув тошқинидан сўнг Покистонга кўрсатилганёрдам учун ШҲТ мамлакатларига миннатдорлик билдирар экан, давлат бошқарувидаги 40 йиллик фаолияти давомида бундай кўламдаги офатни кўрмаганлигини айтди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Покис тонгаёрдам бериш мақсадида ШҲТ номидан жаҳонҳамжамиятига мурожаат қилиш таклифи мазкурташкилот амалий қадамлар майдони эканини янабир бор кўрсатиб берди.

Россия Президенти Владимир Путин жаҳонсиёсати ва иқтисодиётида халқаро ҳуқуқ ва БМТнизоми тамойиллари асосида ҳамкорлик олиб бораётган янги куч марказлари юзага келаётганлигини қайд этди ва ташкилот фаолиятининг устуворйўналишлари — терроризм ва экстремизм, наркотрафик ва ноқонуний қуролланган гуруҳларгақарши кураш, Афғонистон муаммосини сиёсийдип ломатик йўл билан ҳал қилиш, савдо-инвестициявий муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Маданий-гуманитар соҳадаҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ спорт ташкилотлари ассоциациясини тузиш, туризм ва музей иши бўйича келишувларни имзолаш таклифибилан чиқди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннутқида ҳам Самарқанд саммитида кўтарилганмасалалар ўз аксини топган бўлиб, ТожикистонПрезиденти Афғонистондан кириб келаётган наркотик моддалар оқимига қарши курашиш мақсадидаШҲТнинг наркотикларга қарши алоҳида структурасини тузишни таклиф қилди.Самарқанд саммитига таклиф қилинган давлатлар раҳбарлари ҳам ўз мамлакати олдида турганмуаммолар, ШҲТ билан ҳамкорликдан кутилаётганнатижалар ва ўзаро ҳамкорлик салоҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Хусусан, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко “Шанхай руҳи” дунёнингянги архитектураси фундаменти бўлишга қодирлигига урғу бериб, ШҲТ билан саноат, сунъий интеллект, “яшил” иқтисодиёт, тинч атом, асоссиз савдотўсиқларини бартараф этиш, банк тизими соҳаларида ҳамкорлик қилиш салоҳияти мавжудлигинитаъкидлади. Шу билан бирга, 2024 йилда ёзги ва2026 йилда қишки спорт турлари бўйича ШҲТ мусобақаларини ўтказиш таклифи киритилди. ПрезидентАлександр Лукашенко ўз нутқида “биз учун кутилмаганда ШҲТ минтақавий ташкилотдан глобалташкилотга айланмоқда. Муҳими — бу фурсатнибой бермаслик лозим”, дея таъкидлади.

ШҲТга аъзо бўлиш арафасида бўлган ЭронИслом Республикаси Президенти ИброҳимРаисий ташкилот доирасида савдо, банк ва алоқаинфраструктураси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди. Эрон мазкурташкилотга аъзолик орқали ҳамкорликка асосланганадолатлироқ дунёни яратиш марказида бўлишга интилаётганини маълум қилди.

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухмамлакат бундан кейин ҳам ШҲТ билан фаол ҳамкорлик олиб боришини, хусусан, савдо, инвестициялар, энергетика, транспорт-логистика, туризм,ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, озиқовқат хавфсизлиги каби соҳаларда катта лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлабўтди.

Туркия Республикаси Президенти РежепТаййип Эрдоған Туркия Марказий Осиё билан қадимий алоқаларга эгалиги, 2019 йилда бу тарихийалоқаларни тиклаш ташаббуси илгари сурилганиниалоҳида қайд этди. Туркия ШҲТ билан хавфсизликсоҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга, озиқ-овқат етказиб бериш занжирларининг хавфсизлигига йўналтирилган ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакатнинг транзит салоҳиятига асосий урғу берди. Жумладан, жорий йилнинг етти ойида Озарбайжондан транзит 50 фоизга ўсгани, мамлакатнингтранспорт-коммуникация инфраструктурасиниривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлартўғрисида маълумот берилди. Шу ўринда, Президентимиз ШҲТ Озарбайжон билан айнан транспорт-коммуникация ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликолиб боришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ билан сиёсат, савдо, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали алоқаларнийўлга қўйишга, транзит йўлларни барпо қилишдаиштирок этиш ва энергетика соҳасида тизимли ҳамкорлик олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

ШҲТ бош котиби Чжан Мин жаҳон миқёсидарўй бераётган кенг кўламли ўзгаришлар шароитидабирдамлик, ўзаро ҳамкорлик ва фаол ҳаракатларнимустаҳкамлаш заруриятини яна бир бор таъкидлади.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасиИжроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев2021 йилда 40 та теракт ва 1 минг 400 дан ортиқ жиноятларнинг олди олинганини маълум қилди. Халқаро терроризмга қарши биргаликда кураш муваффақиятли амалга оширилаётганини эътироф этиб,таҳдидларга коллектив ёндашув зарурлигини янабир бор қайд этди.

БМТ Бош котибининг сиёсий масалаларва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосариРозмари ДиКарло таъкидлаганидек, БМТ учун минтақавий ва субминтақавий ташкилотлар билан кўптомонлама самарали ҳамкорликни ривож лантиришмуҳим аҳамиятга эга. Унинг фикрича, бугунги кундаШҲТ Евроосиёда ҳудудий хавфсизлик ва тинчликмасалаларини муҳокама қилиш учун энг қулай платфома ҳисобланади. Хусусан, икки ташкилот экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик олиб бормоқда.

ШҲТ саммити Самарқанд декларациясининг қабул қилиниши билан якунланди. Саммитнинг асосий ҳужжатида томонларнинг амалий ҳамкорликни янада жадаллаштириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, ўзаро транспорт боғлиқликни кучайтириш ҳамда маданий мулоқотни чуқурлаштиришга бўлган умумий ёндашувлар акс этди.

Самарқандда ШҲТ ривожланишида белгиланган янги суръатлар ва трендлар кейинги йилдаҲиндистон раислигида ҳам давом этиши учунЎзбекистон томонидан умумий хавфсизлик вафаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббуси илгари сурилди ва якдиллик биланқўллаб-қувватланди.

* * *

Самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктивҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўлди, деб баралла айтиш мумкин. Албатта,бунда сўнгги йилларда сифат жиҳатидан мутлақ янгикўриниш ҳосил қилган ўзбек дипломатиясининг ўрнива роли беқиёс. Мазкур ҳолат давлатнинг ташқи репутациясини анча ижобий ёки мўътадил ҳолатга келтирди.

Мухтасар айтганда, ШҲТ мамлакатларидои расида илгари сурилган ташаббусларнингамалга оширилиши ва Ўзбекистоннинг муваффақиятли раислиги — Президентимиз ШавкатМирзиёевнинг сиёсий иродаси маҳсули ҳисобланади. Ўзбекистон ҳар бир кўзланган мақсадгаўз вақтида ва самарали эришиши бўйича тарихий миссиясини бажаришга имконият туғилиб,ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлаш, кўпқиррали ҳамкорликни янги сифат босқичига олибчиқиш ва барқарор ривожланишга мустаҳкамасослар яратилди. Бунинг натижасида, ШҲТ ўзпринципларига содиқ қолган ҳолда, Ташкилотниҳарбий ёки сиёсий блокка айлантиришга уринишларга йўл қўйилмади.

Ўз навбатида, Самарқанд саммитида қабул қилинган ҳужжатлар ва қарорлар, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаб буслар мамлакатларимиз ва халқларимиз тараққиёти ҳамда фаровонлиги йўлида минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш мақсадидаги ташкилот нуфузи юксалишига хизмат қилади, дейишимиз айни ҳақиқатдир.