МИД РУАйрим оммавий ахборот воситаларида “Ўзбекистон фуқаролари томонидан жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун кўнгилли батальонлар ташкил этилагётгани” билан боғлиқ нашрлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг фуқаролар учун расмий мурожаати матнини ҳавола қиламиз.

"Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганидан огоҳлантиради.

Дипломатик миссия Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига (“ёлланиш”) кўра, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш жиноят ҳисобланишини маълум қилади. Ушбу ҳаракатни содир этганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклида жазо белгиланган.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси бўйича содир этилган ноқонуний қилмиш тўғрисида холис ахборот мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантиради.

Элчихона юртдошларимизни провокацияларга берилмасликка, эҳтиёткорлик билан иш кўришга чақиради".

https://dunyo.info/cyrl/site/inner/ozbekiston_elchihonasi_rossiya_%D2%B3ududida_bolib_turgan_yurtdoshlarimizni_ogo%D2%B3lantirmoqda-pSr