б.сайфуллаев

Б.Сайфуллаев – Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият

ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Сўнгги беш йилда мамлакатимизда амалга оширилган жадал ўзгаришлар шароитида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг янги куч сифатида шаклланиши, ислоҳотларнинг асосий манбаига айлантириш бўйича бутунлай янгича мазмун ва моҳиятга йўғрилган давлат сиёсати шаклланди, олиб борилди ва энг асосийси бу ишлар тезда ўзининг натижаларини ҳам кўрсатди.

s.valiev

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори ўринбосари Санжар Валиев “Дунё” АА мухбирига Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Туркий мамлакатлар раҳбарларининг 12 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган саммити «Туркий назар – 2040» сингари келгусидаги ҳамкорликни белгиловчи қатор стратегик ҳужжатларнинг қабул қилиниши билан янада мазмунли ўтди, - деди эксперт. - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев туркий давлатларнинг савдо, транспорт, рақамлаштириш, фан ва технологияларни ривожлантиришга қаратилган биргаликдаги фаолиятининг аниқ механизмлари ҳамда ҳамкорликнинг бошқа муҳим йўналишлари бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

с.сафоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимидаги нутқи давлатимизнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида тарихий аҳамиятга молик ҳодиса бўлди. Унда мамлакатимизнинг тараққиёт стратегияси, юртимиздаги жараёнларга оид чуқур таҳлилга асосланган серқирра мулоҳазалар илгари сурилди.

Маъруза жамиятимиз, давлатимиз ривож ланишининг янги мафкурасини белгилади, десак муболаға бўлмайди. Биринчи навбатда, ушбу мафкуранинг моҳияти шундан иборатки, у баландпарвоз, ҳавойи, дабдабали шиорларга асос ланган ички ва ташқи сиёсатдан воз кечиб, том маънода инсон эҳтиёжлари, миллий манфаатни илгари суришни ўз мақсади деб белгилайди. Унинг негизида мамлакатимиз, минтақамиздаги вазиятга холисона назар ташлаш, одамларни безовта қилаётган муаммоларни яширмасдан, уларни ҳал қилиш йўлларини излаш, топиш ва ечиш ётади.

a.kadirov ismi

Жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг 8-саммитидаги нутқида транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни тизимли асосда йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратди, деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) бўлим бошлиғи Алишер Қодиров.

- Жумладан, ҳамкорликнинг ушбу йўналишларидаги мавжуд салоҳиятдан тўлақонли фойдаланиш мақсадида давлатимиз раҳбари «Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик дастури»ни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди, - деди эксперт. Бундай дастурга эҳтиёж сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва бошқа туркий мамлакатларда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт йўналишларини диверсификация қилиш, транзит билан боғлиқ жараёнларни соддалаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилгани билан боғлиқ. Бироқ туркий давлатлар транспорт тизимининг интеграциялашув жараёни тўлиқ якунлангани йўқ.

а.саидов

 

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Cайлов якунларига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев ишончли ғалаба қозонди: 80,1 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига иккинчи муддатга сайланди.

 

Сайлов қонунчилигига жорий йил 8 февраль ва 31 май кунлари ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шу асосда, аввало, сайлов жараёни иштирокчилари, яъни сайловчилар, сиёсий партиялар, сайлов комиссиялари, оммавий ахборот воситалари ҳамда миллий ва халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари кенгайтирилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилди.