Мамлакатнмизда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож тоифаларга кам таъминланганлар, кўп болали онлалар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва бошқалар киради. Ҳар қандай тузум ва жамиятда аҳолининг бундай тоифалари у ёки бу даражада учрайди. Адолатли жамият ҳамиша уларни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан кейин кучли ижтимоий сиёсат юритди. Ижтимоий соҳага муҳим эътибор ҳозирги пайтда ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, бу йилги байрам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида амалга ошириляпти. Чунки Қарорда ушбу Дастурни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш белгиланган эди. Бу бешта устувор йўналишдан тўртинчисида айнан ижтимоий соҳани ривожлантириш кўзда тутилган. У қуйидагича баён этилган:

“Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш”.

Бу борада белгиланган вазифаларни ўқиган ҳар бир газетхон кўз олдида биринчи галда ана шу йўналишлар бўйича мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан ишлар гавдаланади, албатта.

Ўтиш даврининг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган, жаҳонда “Ўзбек модели” деб ном қозонган бешта тамойилнинг тўртинчиси айнан аҳолининг мураккаб демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритишдан иборат қилиб белгиланган эди. Ҳатто, мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар моҳияти халқаро экспертлар тарафидан айнан “ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш” деб ҳам номланди. Бу бежиз эмас эди.

Чунки бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига, айниқса, унга моҳиятан тамоман зид бўлган ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш ҳамиша мураккаб кечади. Бу аҳолининг муайян қисми ҳаётида кескин тарзда акс этади. Бир тузумдан иккинчи тузумга ўтаётганда, хусусан, эски ишлаб чиқариш тизими, мавжуд иқтисодий интеграция табиий равишда издан чиқади, уларнинг барини янгидан шакллантиришга тўғри келади. Шунингдек, мулкка эгалик қилишнинг шакли ўзгаради, давлат корхоналари, ҳатто, экин ерлари эгалари ўзгаради, ишчи кучи ҳам бевосита бозор иқтисодиёти қонуниятлари асосида қайта тақсимланади. Демак, ижтимоий ҳимояга мухтожлар сафининг ўзгариб, яъни камайиб-кўпайиб туриши ҳам табиий ҳолдир.

Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин. Мустақил Ўзбекистонда аввал-бошдан бу борада оқилона йўл тутилди.

Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган бу тараққиёт модели негизида кучли ижтимоий сиёсат юритиш мақсади ҳам ётади.

Ҳаёт - ҳамиша ҳаракатда. Уни бир зум тўхтатиб туриш ёки тарих ғилдирагини орқага айлантиришнинг асло иложи йўқ. Жамият доимо олдинга интилаверар экан, у билан бирга онг ҳам тинимсиз ўзгариб бораверади.

Лекнн ҳеч бир замон онгни бир тузумдан батамом воз кечиб, иккинчисига ўтиш давридагидек ўзгартиришга муҳтож бўлмайди.

Ахир, тузумни ким ўзгартиради?

Инсон.

Ислоҳот ким учун?

Одамлар учун.

Шундай экан, ўзгаришлар моҳияти ҳам шахс, унинг манфаатлари билан бевосита боғлиқ, ислоҳотлар масъулияти ҳам тўғридан-тўғри фуқаро зиммасига тушади. Кўриниб турибдики, кучли ижтимоий ҳимоя доимо мустақил Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келди. Мамлакатимизда давлат бюджетининг асосий қисми айнан ижтимоий соҳага йўналтирилган ва бу қатъий қоидага изчил амал қилиб келиняпти.

Ислом Каримовнинг 1993 йили чоп этилган “Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” китобида мазкур беш тамойилдан ҳар бирини шарҳлаш учун биттадан махсус боб ажратилади. Жумладан, “Кучли ижтимоий сиёсат - иқтисодий ўзгартиришларнинг ишончли кафолати” деб номланган еттинчи бобда тўртинчи тамойил ҳар тарафлама ва батафсил таҳлил этиб берилган.

Бу беш тамойил Ислом Каримов таълимотида ўз-ўзидан ёки бирданига шаклланиб қолмаган. Бу - унинг давлатчилик борасидаги тадрижий тафаккури маҳсули янглиғ юзага келди. Бунинг исботи шуки, унинг 1992 йили ёзилган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида илгари сурилган айрим қатъий позицияларнинг ана шу тамойиллар билан бевосита алоқадорлиги бор.

Демак, ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад - халқ ҳаётини яхшилаш, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, ривожланиши, бунёдкорлик ишлари билан фаол шуғулланиши, умрни унумли ўтказиши, турмуш мазмунининг бойишига эришишдан иборат.

1997 йилдан йилларни муайян йўналиш бўйича номлаш анъанаси йўлга қўйилди. Ўша йили “Инсон манфаатлари йили” бўлган. Инсон манфаатлари деганда эса, аввало, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш маъноси кўзда тутилган. Эътибор қилинса, ўшандан буён ҳар бир йилнинг йўналишида у ёки бу тарзда айнан ижтимоий масала ўртага қўйилади. Эсингизда бор, 2007 йил эса махсус равишда “Ижтимоий ҳимоя йили” бўлди.

Чиндан ҳам, истиқлол йилларида ижтимоий муҳофаза муайян тизимга айланди. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга моддий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос, яъни милий механизми ишлаб чиқилди. Буни адолатли амалга оширишда қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъулияти оширилди. Инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳар йили бир неча маротабадан давлат бюджетидан ажратиладиган маошлар, пенсия ва стипендиялар ошириб бориляпти. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга нодавлат ва жамоат ташкилотлари тарафидан моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳам турли-турли шакллари пайдо бўлди ва бу жараён тобора такомиллашиб боряпти.

2017 йилнинг айнан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши амалда давлат сиёсатининг изчиллигидан далолат беради.

Бугунга келиб мамлакатимиз ўз тараққиётининг муҳим босқичига кирди. Ижтимоий сиёсат борасида истиқлол йилларидаги катта тажрибаларга суянган, мавжуд анъаналарни изчил давом эттирган ҳолда янги-янги қадамлар ташланяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармони билан 94 нафар шахс давлатимиз фуқароси бўлди. Ундан кейин қабул қилинган бир неча Фармонлар асосида яна қанчадан-қанча кишилар фуқароликка ўтди. Бу ҳам мамлакат тарихида муҳим ижтимоий воқелик сифатида баҳоланади албатта.

Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами эса ҳар кандай кишини мамнун этади. “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармойишида муайян маънода ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Жумладан, ижтимоий соҳадаги энг муҳим ишлар ҳам ўз аксини топган. Унда қайд этилишича, “фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 2,7 минг километр автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 минг 300 та иш ўрни яратилди. 2017 - 2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмокда, унинг доирасида 50 минг 286 та хонадондан иборат 1 минг 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган”.

Ижтимоий соҳага эътиборнинг кўламини тасаввур қилиш учун, лоақал, шу йилнинг ўзида бу борада қабул қилинган қонуности ҳужжатларнинг муҳим-муҳимларини санаш керак.

Кўриб ўтилганидек, Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантириш учун айнан нималарни амалга ошириш аниқ-тиниқ қилиб белгилаб берилган.

Агар Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингандан буён ўтган даврга назар ташласак, бу борада ана шу қисқа фурсат ичида мамлакатимизда қанчалар катта ишлар ҳаётга татбиқ этилганининг гувоҳи бўламиз. Бунинг учун ана шу тўртинчи устувор йўналиш ҳисобланмиш ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган етти вазифанинг ижроси юзасидан қилинган ишларга яна бир карра назар ташлашга тўғри келади.

Аҳоли бандлиги ва реал даромадларни изчил ошириб боришни олиб кўрайлик.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштири ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (24.05) Фармони қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республика Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплексни ҳудудий органлари раҳбарларини шахсий масъулиятини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” (06.05), “Касаначиликни янада ривожлантириш учун кулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.05), “Маданият санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (14.08), “2018 - 2019 йиллар, туризм соҳасики ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” (16.08) ва бошқа Қарорлари чиқди.

Айниқса, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам кўп иш қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (16.03), “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштири чора-тадбирлари тўғрисида” (18.04), “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида” (18.04), “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” (21.04), “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.06) ва бошқа Фармонлари қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.04), “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” (04.04), “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирри тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида” (20.04), “2018 - 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантир дастури тўғрисида” (20.04), “2017 - 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.04), “2017 - 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.05), “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” (06.06), “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 - 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.06), “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (17.07) бошқа Қарорлари ҳамда “Ногиронларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.08) Фармойиши чикди.

Арзон уй-жойлар барпо этиш мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг инсонпарварлигини кўрсатиб турибди. Уй-жойлар арзон нархларда қурилса, уни сотиб олувчилар сони кўпаяди. Энг муҳими, бу биринчи галда аҳолининг уй-жойга ўта муҳтож қатламининг манфаатларини ўйлаган ҳолда йўлга қўйилди.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз барча минтақаларида икки сотихли намунали қишлоқ уйларини, шунингдек, икки-уч хонали кўп қаватли уйларни қуриш жадал давом эттириляпти. Бу борада, айниқса, имтиёзли кредитлар жорий этилганидан аҳоли бағоят миннатдор.

Бугунги кунда пойтахтимиз катта уй-жой курилиши майдонига айланди. Хусусан, Сергели тумани ҳудудида жадал суръатлар билан бунёд этилаётган ҳар тарафлама шинам, замонавий қулайликларга эга арзон кўп қаватли уйлар пешма-пеш битказипяпти.

Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш йўналишига ҳам жиддий эътибор бериляпти.

Сергели туманини шаҳарнинг асосий қисми билан боғлашга хизмат қилиши мўлжалланган ер усти метросининг қурилаётганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Метрога параллел равишда Сергелини метронинг Олмазор бекатини боғлайдиган автомобиль йўли ҳам курилади. Шунингдек, Сергелини бир томони шаҳар катта Ҳалқа йўлига боғлайдиган, иккинчи томони эса Бектемир тарафга йўналган янги магистраль йўлга улайдиган йўл қурилиши ҳам жадаллик билан давом эттириляпти. Шаҳримизнинг йўл ва кўчаларига янгидан асфалът ётқизиляпти.

Таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш ижтимоий соҳанинг муҳим йўналишини ташкил этади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.04), “2017/2018 ўкув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” (05.05), “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (03.06), “Маъданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (14.08) ва бошқа Қарорлари чиқарилганини алоҳида кайд этиш лозим.

Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида туб бурилиш юз берди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатини чуқур таҳлил этиб, бу борада янгича ишлаш принципларини баён қилиб берди. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ёшлар иттифоқига айлантирилди. Бундан буён 30 июнь Ёшлар куни сифатида байрам қилинадиган бўлди.

Кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги (05.07) Фармони қабул қилинди. Бошқа кўп қонуности ҳужжатларида ҳам ёшларни ижтимоий фаолликка ундайдиган, улар ҳаётини яхшилашга қаратилган тартиб-қоидалар белгиланди.

Сиёсатдаги барқарорлик ва изчиллик ҳар қандай давлатда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Ҳозир пойтахтимизнинг қайси маҳалласига кирманг, аҳолининг бахтли яшаши учун қулай шароитлар яратишга киришилганига гувоҳ бўласиз. Кўп қаватли уйларнинг фасадлари таъмирланяпти. Бу уйлар орасидаги йўл ва йўлакларга цемент ётқизиляпти. Болалар учун ўйингоҳлар янгидан жиҳозланяпти. Шаҳарнинг бўш турган иншоотларида янги-янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этиляпти. Бу кўплаб янги иш ўринларини ташкил этиш имконини беряпти.

Буларнинг бари - ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтаришни кўзлаб амалга ошириляпти.

Жамият - бир бутун тана. Унинг айрим дохлари гуллаб-яшнаб кетсаю, бошқалари қуриб қолса, адолатдан бўладими? Йўқ!

Бу йилдан эътиборан мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимининг ҳуқуқий асослари тубдан янгиланди.

Энди бир мулоҳаза юритсак бўлади: ижтимоий ҳимоя иборасини, умуман олганда, саховат эгаларининг муҳтожларга қайишуви деб тушуниш мумкин.

Бу қатъият - умуминсоний қадриятлардан бири.

Бу қатъият - муқаддас ислом динининг ҳам ўзак масалаларидан бири ҳисобланади. Бу қатъият - демократиянинг ҳам асосий талабларига тўла жавоб беради.

Бу қатьият - ўзбек миллий менталитетининг ҳам мағзи-мағзига сингиб кетган.

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev Olmaliq shahrining bosh rejasi asosida amalga oshirilishi rejalashtirilgan qurilish va obodonlashtirish loyihalari bilan tanishdi. 

Olmaliq mamlakatimizning sanoati rivojlangan yirik shaharlaridan biridir. Hududda yangi konlarning o‘zlashtirilishi, aholi sonining o‘sib borishi shaharni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishni taqozo etmoqda. 2035-yilgacha mo‘ljallangan bosh rejaga ko‘ra Olmaliqning ma’muriy hududi 2 ming 600 gektardan 3,5 ming gektarga yetkaziladi. Sanoat hududi shahar markazidan olib chiqilib, zamonaviy infratuzilmani rivojlantirish, aholiga qulay uy-joylar barpo etish ko‘zda tutilgan. 

Тасаввур қилинг, кечагина уйида, оиласи бағрида хотиржам яшаган, топиш-тутишидан қаноатланган инсон бугун ўз нафсининг сўзига кириб, яқинларидан анча узоқда, хору зорликда, ҳақ-ҳуқуқидан буткул мосуво бўлиб, одам савдоси қурбонига айланиб қолмоқда. Айни пайтда ушбу иллат чегара танламаслиги ҳамда гирдобига, асосан, ёшлар ва аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш ва хавотир уйғотаяпти. Тан олиш керакки, мазкур жиноий фаолият ортида донорлик, қуллик, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ қилмишлар мужассамки, бунга қарши қатъий курашиш, аниқ чора-тадбирларни қўллаш бугунги кунда ҳаётий заруратдир.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 4-avgust kuni 2017-yilgi Investitsiya dasturiga kiritilgan yirik va muhim ahamiyatga ega investitsiya loyihalarini amalga oshirish va yil yakuni bo‘yicha kutilayotgan natijalar, shuningdek, davlatimiz rahbarining Andijon viloyati va poytaxtimizning Chilonzor tumaniga tashriflari chog‘ida belgilangan vazifalar ijrosiga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 июль куни “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги тарихий фармонни имзолади. Шу кундан эътиборан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати билан шуғулланадиган янги тузилма – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият бошлади.

Ташкилот олдида турган муҳим вазифалар ва уларни рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев билан суҳбатлашди:

– Қаҳрамон Қўчқорович, янги ташкилотга аксарият ёшлар хайрихоҳлик билдирмоқда. Лекин бироз шубҳа билан қараётганлар ҳам йўқ эмас. Буни ўз вақтида катта орзу-мақсадлар билан ташкил этилган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати барча ёшларнинг том маънодаги таянчи ва суянчига айлана олмагани билан изоҳлаш мумкин. Бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги учун Ёшлар иттифоқи нима ишлар қилмоқчи?

– Аввало, ёшларни тинглаш механизмини йўлга қўямиз. Баландпарвоз гапларни бугун замон кўтармайди. Бундай усул билан ёшларнинг қалбига йўл топиш қийин. Амалий ишлар керак. Илгари ёшлар ташкилоти ёшлар ҳаётидаги қандай долзарб муаммоларни муҳокама этмасин, уларнинг аксарияти ўша ташкилотдан нарига ўтмас эди. Бир марта дардини, ташвишини айтган йигит ёки қиз мана шундай муносабатни кўргач, қайтиб бундай ташкилотга ишонмас, ўз билганича йўлида давом этаверарди. Ёшлар иттифоқи ташкилий тузилмасида юқоридан пастга қараб эмас, ҳар томонлама ҳаракатлана оладиган механизмни жорий қиляпмиз. Яъни ёшларнинг фикри, орзу-интилишлари, мақсади, энг муҳими, муаммоларини тинглаб, уларни ўз ўрнида ҳал қилиш принципи асосида иш тутилади. Ташкилотнинг энг қуйи бўғинидаги йигит ёки қизнинг фикри, ўртага ташлаган муаммоси, таклиф ва тавсиялари, аввало, ўша туман, вилоят даражасида ҳал этилиши зарур. Унда ҳал бўлмаса, Президент девони, Олий Мажлис Сенати доирасига олиб чиқилади. Бундан буён муаммони фақат ўрганиш эмас, балки уни ҳал этиш, келгусида олдини олиш йўлидан борамиз! Ёшлар биздан шуни кутяпти. Бугунги глобаллашаётган ҳаёт қанча мураккаб бўлмасин, биз ўз келажагимиз ҳақида чиндан қайғурсак, Ўзбекистон фуқароси бўлган бирорта ёшни эътибордан четда қолдиришга ҳаққимиз йўқ.

– Куни кеча Ёш олимлар ва Ёш тадбиркорлар ассоциациялари, Ижодкор ёшлар уюшмасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Йил охиригача шунга ўхшаш тузилмалар сони 30 га етиши кутилмоқда. Ҳар бирининг фаолиятини ташкил этиш ва юритиш тўлиқ ёшлар ихтиёрига бериляпти. Бундай кенг кўламли ишни уддалашнинг масъулияти ҳам шунга яраша бўлади.

– Президентимиз ёшларга бунёдкор куч сифатида қараб, уларнинг имкониятларига катта ишонч билдирди. Ҳаммамизни бир мақсад, бир ғоя бирлаштиради. Ҳамма нарса бошида қийин. Ёшлар ёшларга таъсир кўрсатадиган, ўз тақдирини ўзи белгилайдиган, ўзлари ўзларига кўмак, далда беришига имкон яратиш вақти келди. Президентимиз Ёшлар иттифоқи таркибида Ёш олимлар уюшмаси, Ёшлар туризми уюшмаси, Спорт клублари ва фитнес марказлари уюшмаси, Имконияти чекланган ёшлар уюшмаси, Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази каби тузилмаларни ташкил этишни таклиф қилганида мана шу ғоядан келиб чиққан эди. Албатта, Иттифоқ янги уюшмаларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиб, ишини мувофиқлаштириб боради. Қолаверса, ҳар бирига улар билан бевосита ишлайдиган ҳукумат аъзолари ҳам бириктириб қўйилиши унинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Масалан, таълим тизимидаги ёшлар билан Бош вазир, олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими вазирлари, ёшлар тадбиркорлиги ва фермерликни қўллаб-қувватлаш билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Бош вазир ўринбосари ва Савдо-саноат палатаси раиси, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш билан Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ва маданият вазири доимий иш олиб бориши белгиланди.

Шундай имконият ва шароитлар яратилган бўлса-да, барча ишларнинг ҳаракатлантирувчи кучи – жойлардаги ёшлар иттифоқи тузилмасидир. Ёшларнинг истеъдоди ва салоҳиятини юзага чиқаришга ҳаракат қилмаса, турган гапки, жамиятда обрў-эътибор қозонолмайди. Аммо бу фақат истеъдодли ва жонкуяр ёшлар теграсида ўралашиб қолиш керак, дегани эмас. Олдинги хатолардан хулоса чиқариб, ҳар бир ёш билан алоҳида ишлаб, уларни ўрганиб, индивидуал ёндашган ҳолда фаоллар сафига қўшмагунимизча мақсадимизга эришдик, дея олмаймиз. Бизнинг барча режаларимиз шунга қаратилган. Дейлик, касб-ҳунар коллежида ўқийдиган йигит замонавий ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган, компьютер дастурларини яратишга қодир. Уни Ёшлар иттифоқига жалб этиб, замонавий электрон қурилмалар учун янги дастурлар ёзиш, шу соҳадаги тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш айни муддао. Агар бу ишни биз қилмасак, четдаги ғаразгўй кучлар фарзандларимизнинг билими ва қобилиятидан ўз мақсади йўлида фойдаланади. Шунинг учун янги уюшмани ташкил этиб, энди ишни юрита олармиканмиз, деган ҳадик билан яшашдан кўра, бор имкониятларни ишга солиб, эртага юзага келиши мумкин бўлган катта-катта муаммоларнинг олдини олган маъқул.

– Президентимиз “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги маърузасида ёшларни манфаатдор қилиш тўғрисида гапирди. Бу борада қандай амалий чоралар кўриш мўлжалланган?

– Биз ёш авлодга шунчаки расмий ташкилот аъзолигини эмас, уларнинг манфаатини том маънода ҳимоя қила оладиган муассаса тўғрисида гапиряпмиз. Бошқа томондан, Иттифоққа бирлашувчи биронта ҳам йигит-қиз бошқа сафдошларидан кам масъулият билан яшамаслиги, ишламаслиги керак. Ёшлар учун ҳамиша интиладиган бир маёқ зарур. Шундагина биз уларни ишонтиришимиз, бир мақсад сари йўналтиришимиз мумкин. Карьера кўплаб ёшлар учун ана шундай жозибадор маёқ вазифасини ўташи табиий. Зеро, ёш кадрлар салоҳиятидан оқилона фойдаланган, уларга ишонган мамлакат ҳамиша тараққиётга юз тутган. Бунга мисолларни ўзимизнинг тарихимиздан ҳам истаганча топишимиз мумкин.

Президентимиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун “социал лифт” вазифасини бажариши керак, дея алоҳида таъкидлади.

Фикрлаш бир жойда тўхтаб турмагани каби замон, тараққиёт ҳам мудом ҳаракатда. Мана шу жараён билан қадам-бақадам юриш, ҳатто эртага нима бўлишини олдиндан кўра билиш учун, аввало, янги фикр, янгича қараш зарур. Катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ҳар бир йигит-қизда ана шу янги фикр, ижобий маънода “портлаш эффекти” мавжуд. Улар мамлакат ҳаётини, ҳатто тараққиёт мурватини зарур томонга буришга қодир бўлади. Шунинг учун бу улкан салоҳиятдан оқилона фойдаланиш катта ижтимоий аҳамиятга эга. Фидойи ёш раҳбарларнинг мамлакат бошқарув тузилмаларига келиши чинакамига янгича руҳ, янгича нафас олиб келади ва бутун ижтимоий ҳаётга таъсир кўрсатади. Бундай ғайратли ёшларни давлатимиз раҳбари қўллаб-қувватлаб, ишонч билдирмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкилотларида ўзини ижобий жиҳатдан кўрсатган ходимлар Давлат бошқаруви академиясида билим ва малака ошириб, ҳокимлик ва вазирликлар тизимида раҳбарлик лавозимлари учун асосий номзодлар бўлади, деди. Бу йўлда дастлабки амалий қадам ташланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилмоқда. Бу институт нафақат билимли, ташаббускор ва ташкилотчи кадрлар захирасини, балки ёшлар муаммоларини ўрганишнинг бутун бошли бир тизимини яратади. Демак, юқорида айтилганидек, ёшларни қийнаётган муаммолар нафақат жойида ҳал этилади, балки улар илмий асосланган тарзда ўрганилади, мониторинг қилинади ва келгусида бундай муаммоларни жамиятимиздан бутунлай супуриб ташлаш имконияти пайдо бўлади.

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «ёшлар етакчиси» вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида уч йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018-2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастури ишлаб чиқилади.

Ушбу дастурда барча йирик шаҳарларда – кўп қаватли, қишлоқ туманларида – 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилган.

– Ёш авлодга эътиборсиз қараб бўлмайди. Уларнинг тақдирига бефарқликнинг товони катта бўлиши шубҳасиз. Айни пайтда ёшларни қийнаб келаётган бир қанча долзарб муаммолар бор. Масалан, ишсизлик...

– Ҳақиқатни айтдингиз. Ёшлар бандлигини таъминлаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Ҳар ўқув йили тугаши арафасида турли вазирлигу идоралар, давлат ташкилотлари ва корхоналари, тадбиркорлик тузилмалари коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича ўз имкониятидан келиб чиқиб, шароит, имконият яратяпмиз, дейди. Таълим муассасалари мутасаддилари ҳам битирувчиларни ишга жойлаштириш учун елиб-югуради. Битирувчининг қўлида тўрт томонлама шартнома, ишли-жойли бўляпти. Бу, албатта, расмий маълумотларда шундай. Амалда-чи?

Бугун юртимизда ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш борасида катта ишлар қилинаётганини инкор этмаган ҳолда, айтиш мумкинки, уларнинг меҳнатда тобланиб, ҳалол ризқ топиши, ўз оиласи, ота-онасига нафи тегиши учун ҳамма ҳам бирдай ҳаракат қилаётгани йўқ.

Давлатимиз раҳбари ушбу аччиқ ҳақиқатни бежиз эслатмади. Ахир ўзингиз ўйланг, ишсизларнинг аксариятини коллеж битирувчилари ташкил этади. 2016 йили 477 минг 743 йигит-қиз коллежларни битириб чиққан ва уларнинг 438 минг 503 нафари иш билан таъминланган, деган статистика берилган. Президентимиз ҳақли саволни ўртага қўйди: "Бу рақамлар қанчалик тўғри? Агар барча коллеж битирувчилари ишга жойлашаётган бўлса, ишсиз ёшлар қаердан пайдо бўляпти? Коллеж битирувчилари билан тўрт томонлама шартномаларни номигагина имзолаб, ўзимизни ўзимиз алдамаяпмизми?"

Давлат ёш йигит-қизни ишга жойлаштириш учун шунча қайғуриши нима учун? Таълим муассасаси қоғозбозлик учунгина ҳар қандай корхонага битирувчини ишга жойлашни гаплашиб берса, битирувчи дуч келган ташкилотдан шартномага муҳр қўйиб беришни илтимос қилса, корхона ўзида йўқ бўш иш ўрни учун сўраб келган одамнинг шартномасини имзоласа – бундай кўр-кўрона ёндашув кимга фойда, кимга зарар?

Ҳаётда ким яхши яшайди? Қўлида ҳунари бор ҳеч қачон қоқилмайди, бировдан кам бўлмайди. Шу боис халқимиз азалдан фарзандини болалигиданоқ уддабуронликка, тадбир билан иш юритишга ўргатган. Ҳунар эгаллашига кўмаклашган. Бундай болалар кун келиб, ўзи мустақил меҳнат қилиб, ҳунари, тадбиркорлиги ортидан қаддини ростлайди, оиласини, давлатни бой қилади. Ҳунармандлик йўналишидаги тадбиркор ёшлар, айниқса, қизларнинг касаначилик билан банд бўлиши учун қулай шароит яратиб бериш, бу борада бўш турган объектлардан имтиёзли шартлар асосида жой ажратиш, мини-технологиялар, асбоб-ускуна ва зарур жиҳозлар ўрнатиб берилишига эришиш Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг энг муҳим вазифаларидандир. Ёш ҳунармандларга хомашё сотиб олиш учун кредит бериш, ўз бизнесини бошлаган ёш тадбиркорлар томонидан Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалини олинган кредитларни қоплашга йўналтириш тизими жорий этилиши бу борадаги имкониятларни янада кенгайтиради.

Ана шундай ниҳоятда ҳаётий эҳтиёждан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари олдимизга муҳим вазифа – ёшларни иш билан таъминлаш учун улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, бу борада янги имкониятлар яратиш мақсадида ҳар бир туман марказида, шаҳарда Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этиш вазифасини қўйди.

– Тадбиркорлик кластерлари нима?

– Кластер – умумий фаолият ва хизмат кўрсатиш йўналишига эга, бир-бирини тўлдирувчи, географик жиҳатдан бир-бирига яқин корхоналар гуруҳидир. Кластерлар одатда маҳаллий доирадаги турли ташкилотларнинг ихтисослашган тармоғи бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти иккинчисининг тижорат, товар айирбошлаш, илмий тадқиқот ёки истеъмол фаолияти билан узвий боғлиқ бўлади.

Президентимиз ана шундай тадбиркорлик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш учун электр энергияси, табиий газ, сув ва транспорт коммуникацияси, алоқа воситалари ва интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган ҳудудларда фойдаланилмай ётган давлат объектлари ёш тадбиркорларга «ноль» қийматда ижарага берилишини таъкидлагани бу борада жуда катта имконият яратади. Сабаби, бундан кейин барча ҳудудларда ташкил этилаётган иқтисодий зоналарда, шаҳарларда кичик саноат зоналарида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорлардан ижара ҳақи олинмайдиган тартиб жорий этилади. Тасаввур қиляпсизми, ёш тадбиркорга ишини юритиб, ўзини ўнглаб олиши учун жуда катта имконият, имтиёз бу!

– Аччиқ бўлса-да, бир ҳақиқатни тан олишга тўғри келади: ҳозирги глобаллашув даврида на давлат, на жамоат ташкилотлари ёшларнинг онгу тафаккурини ёт ғоялар, бегона мафкура ва “оммавий маданият”дан тўла ҳимоя қилолмаяпти. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

– Ёшларимиз қалбига қулоқ тутиш, ўй-кечинмалари билан қизиқишга етарлича эътибор қаратмадик. Орзу-ниятларини сўрашни ўргандиг-у, уларни қийнаётган муаммоларни тинглашга, дардига қулоқ тутишга ҳафсала қилмадик. Энг ёмони, «тўртинчи ҳокимият» саналмиш оммавий ахборот воситалари ёшларнинг фақат ютуқларини ёритиш билан андормон бўлиб, уларнинг талаб ва истаклари, муаммоларини олиб чиқишни қарийб унутиб юборди.

Бу борада Президентимиз “Гўёки ҳамма нарса жойида, олам гулистон. Агар ҳаммаси жойида бўлса, тўғри йўлдан адашган ёшлар, жиноятчилик, ишсизлик қаердан пайдо бўляпти? Нега ёшларга оид давлат сиёсатига лоқайд муносабатда бўлаётган амалдорлар ҳақида оммавий ахборот воситалари, аввало, ёшлар матбуоти чурқ этмайди?”, дея ҳақли эътироз билдирди. Бу бежиз эмас, албатта. Ростдан ҳам, қайси канални қўйманг, қайси радиони тингламанг, қайси нашрни варақламанг, “шаблон” материаллар – кўр-кўрона, юзаки ўтказилган тадбирлардан лавҳалар, енгил-елпи қўшиқлар, ўзини ўзи мақташ, чиройли қиёфалардан бошқа нарса йўқ. Энг ёмони, айрим ёшларимиз мақтанишга ўч бўлиб қолди. Уларда муаммога тик боқиш, уни ҳал этишга уриниш, тенгдошларини ҳам шунга ундашга жасорат етишмаётгандай. Ахир ёшларнинг дардини, муаммосини уларнинг ўз тенгдошларидан кўра яхшироқ биладиган ким бор?

Шу боис бундан буён ёшлар ичига кириб бориш учун тарғибот масаласига жиддий эътибор қаратилади. Бунда энг замонавий технологиялар асосида ёндашувни ўзгартирамиз, ғоя ва ташаббусларни фақат қоғозда эмас, амалда жорий этамиз. Чунки ёшларимизни оғзаки гаплар эмас, фақат ва фақат амалий иш, аниқ таклифлар билангина ортимиздан эргаштира оламиз.

– Бунга қандай эришилади?

– Аввало, яқин вақт ичида “Ёш лекторлар” гуруҳи ташкил этилади. Ёшларнинг ўзи тенгдошлари ичига кириб боради. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда олтита вагондан иборат “Тарғибот поезди” йўлга қўйилади. Ёш тарғиботчилар жойларга чиқиб, фақат тарғибот олиб бориш билан чекланмай, уюшмаган ёшларнинг ҳам фикрини ўрганиш, уларни фойдали юмушларга жалб этиш, амалий ишларга рағбатлантириш, ҳар томонлама ёрдам бериш билан шуғулланади.

Бугун ёшлар деганда кўз олдимизга пўрим кийинган, бўйнида ё чўнтагида қимматбаҳо матоҳ, қуруқ савлат эмас, юзидан нур-зиё таралиб турган, одоб-ахлоқи сийратига балқиган, маънавияти юксак шахслар гавдаланиши керак. Олдимизда турган энг катта мақсад-вазифалардан бири ҳам шу аслида. Ёшларни маърифатга, китобга ошно қилиш. Токи фарзандларимиз мактаб, лицей ва коллеждаги ўқишдан ташқари ҳар куни, ҳар дақиқа бўш вақтини бадиий адабиёт, газета-журнал мутолаа қилишга, маърифатли бўлишга сарфламас экан, бу мақсадга эришиш қийин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи интернет тизими орқали маънавий тарғибот ишларини, жумладан, электрон китобхонликни кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Нега деганда, давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, фарзандларимизнинг онги, дунёқараши асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз асосида эмас, балки қандайдир шубҳали, зарарли ахборотлар асосида шаклланишига бепарво қараб туролмаймиз.

Ёшларимизни китобга қайтариш, мутолаага дўст қилиш асосий вазифаларимиздан бирига айланади. Бунинг учун ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон маҳалла”, “Энг китобхон оила” каби йўналишларда танловлар ўтказилади. Ғолибларга юртимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар мукофот тариқасида берилади. Бу, ишонаманки, китоб ўқиган инсон машина минади, деган гап эртакнамо, хомхаёл эмас, айни ҳақиқат эканини исботлайди ва ёшларда мутолаага иштиёқни кучайтиради.

Президентимизнинг “Китоб олами” дўконлари тармоғини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтказиш, ёш ижодкорларнинг китобларини, ёшлар нашрлари – “Туркистон”, “Молодёжь Узбекистана” газеталари, “Ёш куч” журналларини чоп этиш учун “Ёшлар нашриёт уйи”ни ташкил этиш каби топшириқлари ижроси навқирон авлодимиз маънавий-маданий ҳаётида улкан ўзгаришлар ясаши табиий.

– Энди Ёшлар иттифоқи уюшмаган ёшлар учун ҳам жавобгар ташкилот ҳисобланади. Улар билан ишлаш механизми қандай бўлади?

– Президентимиз “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир» номли маърузасида уюшмаган ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ҳақиқатан, жиноятчиликка мойил, профилактик ҳисобда турадиган ёшлар эътиборимиздан, меҳр-мурувватимиздан, назоратимиздан четда қолган эди. Уларнинг ҳар бири кўнглига ўз вақтида йўл топганимизда, меҳр-эътиборимизни амалда кўрсатиб, сўзимизга ишонтира олганимизда бугун уларни жиноятчи номи билан атамаган бўлардик. Лекин бир ҳақиқат борки, шуни ҳам ҳар ким ўз қалбида чуқур мушоҳада этишини хоҳлардим: боланинг ёмони, бегонаси бўлмайди. Ҳаммаси шу юртнинг фарзанди –бизнинг дилбандларимиз! Уларга ўз боламиздек муносабатда бўлишни ўрганмасак, кўп жиҳатдан ютқизамиз.

Яна бир тоифа ёшлар муқаддас динимизни нотўғри тушуниши оқибатида ножўя йўлларга қадам қўйди. Аслида дин нима? Унинг асл моҳияти нимадан иборат? Диндан мақсад нима? Бу каби тушунчалар ҳақида фарзандларимизга тўғри ва холис маълумот бера олдикми? Ҳеч бўлмаса, фарзандимиз хулқ-атворида оғиш пайдо бўлаётганини сезишимиз керак эмасмиди? Не-не буюк аждодларимиз инсоният тамаддунига жуда катта ҳисса қўшгани, Бухорий, Термизий, Мотуридий, Марғиноний каби зотлар айни шу таълимотни пухта ўрганиб, бутун инсоният учун манфаатли бой илмий мерос қолдиргани моҳиятини ёшларимизга тўғри тушунтириш бизнинг асосий вазифамиз эмасми? Ёшларимиз уларнинг номи билан қуруқ фахрланиб юравериш ўрнига амалий фаолиятга ўтиш пайти аллақачон келган. Бухорийнинг лоақал биргина китобининг тўлиқ номини айтиб беролмаган бола қандай қилиб ўзини Бухорий ворисиман ёки Бухорий авлодиданман, дея олади?

Президентимиз ўз маърузасида жаҳон маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиз меросига ҳурмат, унга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, бу бебаҳо бойликни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишга қаратилган мазмундор, таъсирчан лойиҳаларни амалга оширишда Ёшлар иттифоқи ташаббус кўрсатиши зарурлигини таъкидлади. Биз эндиликда бу фаолиятнинг аниқ механизмини ишлаб чиқишимиз, аввало, шу тизимда фаолият юритаётганларга етказишимиз, сўнгра мамлакатдаги барча ёшлар онги ва тафаккурига сингдиришимиз зарур. Дунёда баъзи бир ғаразгўй тоифалар ўз манфур мақсадларига эришиш учун дин омилидан усталик билан фойдаланаётган нозик бир даврда аждодларимиз мероси мисолида ҳам динни, ҳам маънавиятни, ҳам одоб-ахлоқ ва хушмуомалаликни ўрганиш айни муддао бўлади. Бу бизнинг жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш воситамиз ҳамдир.

– Ёшларимизнинг маълум қисми хорижга чиқиб кетмоқда. Вазиятни ўнглаш бўйича қандай таклифларингиз бор?

– Айрим ёшларнинг ноқонуний равишда хорижга чиқиб кетаётгани ва бу кўрсатгич йилдан-йилга ортиб бораётгани масаланинг моҳиятига тўлиқ етиб боролмаётганимизни кўрсатади. Кези келганда дарсга қатнашмаётган ўқувчисининг қаерда юрганини билмайди, деб ўқитувчини, ўсмирнинг ножўя оғишидан хабарсиз, деб коллеж психологини, ҳудудидаги оилалар аҳволи билан таниш эмас, деб маҳалла масъулларини айбдор санаймиз. Лекин бир оилада, бир уйда яшаётган ўғли ё қизининг бир неча кундан бери уйда йўқлигини ҳам “пайқамайдиган” ёки фарзандининг ножўя хатти-ҳаракатидан бохабар бўлса-да, бирон чора кўриб, уни тўғри йўлга бошлашга уқувсиз, бепарво, лоқайд ота-оналарни нима дейиш мумкин? Агар улар ўз фарзанди тақдири учун жон куйдирганда, бир нечта давлат ва нодавлат ташкилотлари учун жамиятда янги-янги муаммолар пайдо бўлмасди.

Айрим ёшлар хорижда ишлаш орқали ўз турмушини, оиласи ҳаётининг моддий фаровонлигини таъминлашни мақсад қилишади. Уй-жойга эга бўлиш, машина сотиб олиш, замонавий уй-рўзғор анжомлари, маиший техника, мебель жиҳозлари каби ҳаётий эҳтиёжларга ойлик маош билан эриш мушкуллигини рўкач қилишади. Бу борада давлат кўрсатаётган ижтимоий ҳимоя тамойили, афсуски, ёшлар аудиториясини тўла қамраб ололмаган. Қолаверса, давлатнинг ёшларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги айрим мансабдорларнинг айби билан ҳамма жойда бирдай холис ва адолатли бажарилмаяпти. Бундай нохолисликни кўрган қони қайноқ, таъсирчан ёшлар бир зумда ўз хулосасини чиқариб, бутун бир давлатни адолатсизликда айблайди. Сўнгра ўзича адолат ва моддий фаровонлик қидириб ўзга юртларга равона бўлади. У ерларда ўз шаъни, обрў-эътибори, ғурури, ҳатто ор-номуси топталиб, сарсон-саргардон бўлишини мулоҳаза қилиб ўтирмайди.

Нажмиддин Кубро каби буюк аждодларимиз “Ё Ватан, ё саодатли ўлим”, деган ғояни ўз ҳаётида дастуриламал қилиб олиб, ҳар қандай танг вазиятда, ҳатто энг таҳликали дамларда ҳам юртдан оёғини узмаган. Яқин ўтмишимизда яшаган кишилар – Иккинчи жаҳон урушидан кейинги оғир синовли йиллар изтиробини чекканлар ҳали орамизда кўп. Ана ўшалар бошидан кечирган, гувоҳи бўлган қора кунлар тафсилотини кўп эшитганмиз. Ҳатто бир бурда зоғора нонга зор яшаб, кунжара ейишгача бориб етганда ҳам одамлар бошқа жойга кетиш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Уларда ғурур, орият кучли бўлган. Ўткинчи ҳою ҳавас, қорин қайғуси учун ўзга юртда саргардон бўлишни инсон учун номуносиб, деб билган. Бугун минглаб фарзандларимизнинг хорижда ноқонуний меҳнат мигрантлари бўлиб юриши уларга оилада аввалбошданоқ шу тарбияни беролмаганимиз оқибатидир.

Шундай экан, ҳар бир ёш тақдирига алоҳида эътибор билан қарашимиз, уларнинг муносиб шароитларда ўқиши, ишлаши учун барча зарур чораларни кўрмоғимиз керак. Зотан, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшлар ҳар қандай муаммони ҳал этишга, энг мураккаб вазифаларни ҳам бажаришга қодир бўлади. Бундай ёшлар қийинчиликлардан чўчимайди – иродаси мустаҳкам, ҳар қандай шароитда ҳам элу юртга содиқ бўлиб қолаверади. Бизнинг бош вазифамиз ёшларимизни ана шу руҳда камолга етказишдир.