б.абдухалимов

Мен “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод этиб кўрсатилган Баҳром Абдуҳалимовни академик Музаффар Хайруллаев (марҳум) илмий раҳбарлигида аспирантлик чоғларидан яхши биламан. Чунки ўша даврда Музаффар ака Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтининг директори бўлиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор билан қарар эди. У кўп сонли аспирантлари орасида Баҳром Абдуҳалимовни иқтидорли, рус, араб ва инглиз тилларини яхши билган, илм-фан чўққиларини эгаллашга интилишда энг илғор ёшлардан эканини алоҳида таъкидлар эди. Бугун иқтидорли шогирд талабчан устозининг орзу-умидларини ушалтирди, деб бемалол айта оламиз.

Баҳром Абдуҳалимов билан 2013-2014 йилларда бевосита Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтида бирга ишлашимга тўғри келди. Энди Баҳром Абдуҳалимов истеъдодли аспирант эмас, балки тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти, бир вақтнинг ўзида Шарқшунослик институти директори ҳам эди. Ўқувчи ҳайрон бўлмасин, домла археолог бўлса, Шарқшунослик институтида нима қилиб юрибди, деб.

Гап шундаки, этногенез масалаларини илмий ёритишда ёзма манбалар ниҳоятда кам, борлари ҳам атама ва сўзлар битилган айрим сопол парчалари, деворий суратларда археологик топилма сифатида учрар эди. Шу туфайли ўзбек халқининг этногенетик босқичини ёритишда археологик манбалар таҳлили муаммонинг илмий ечимини топишга ёрдам беришини ҳисобга олиб, халқимизнинг этногенез ва этник тарихи бўйича махсус илмий лойиҳа тайёрлаган ва давлат грантининг ғолиби бўлгандим. Академия раҳбарияти бундай масъулиятли тадқиқот ишини академиянинг бирор нуфузли илмий-тадқиқот институтида вақтинчалик меҳнат жамосини ташкил этиб бажариш кераклигини айтди. Аммо ихтисослигим бўйича Археология институти Самарқандда, мен эса Тошкентда яшайман. Раҳбарият маслаҳатлашиб лойиҳамни Шарқшунослик институтида вақтинчалик меҳнат жамоаси тузиб ишлашимга изн беришди.

Ишнинг барча илмий ва ташкилий юкларини ўз зиммамга олдим. Шу тариқа “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” асарим ўз вақтида муваффақиятли ёзилиб чоп этилди. Бу масъулиятни ўз вақтида бажариш, унинг ҳар бир боби ва параграфларининг муҳокамаси Баҳром Абдуҳалимов ёрдамисиз ўтмас эди. Ҳатто ишни чоп эттириш олдидан республикамизнинг барча нуфузли мутахассис олимлари иштирокида муҳокама уюштиришда ҳам Баҳром Абдуҳалимов бош-қош бўлди. “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” асарим ўзбек ва рус тилларида чоп этилди. Китобнинг кенг илмий жамоатчилик, журналистлар, маданият ходимлари, зиёлилар иштирокида тақдимоти уюштирилишида ҳам ташаббус кўрсатди. Бу эсаунинг илм аҳлига ҳурмати нақадар кучли эканидан далолат беради. Иш масаласида муаммолар туғилганда институт директори сифатида Баҳром Абдуҳалимовга мурожаат қилардим. Директоримиз эса илтимосларимга алоҳида эътибор беришни ўз бурчи, деб биларди. Бу унинг масъулиятли раҳбар бўлиб етишганидан далолат эди.

Бугун мамлакатимиз тараққиётига коррупция жиддий тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун унга қарши кураш давлат сиёсатининг асосий масалаларидан бирига айланган. Тўғри, бу салбий иллатни бартараф этиш йўлида давлат миқёсида турли ташкилотлар ташкил этилиб, ҳар хил тизимлар ишлаб чиқилмоқда. “Адолат” СДПдан Президентликка номзод коррупцияга қарши курашиш таъсир чораларини янада кучайтириш лозим, деб ҳисоблайди. Шу сабабли у ўз дастурида коррупцияга ва коррупционерларга қарши кескин курашни кундалик ҳаётдаги энг асосий масалалардан бири сифатида кўрсатиб ўтади ва бу ишни амалга оширишни асосий мақсад, деб билади.

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик илмий-тадқиқот институти ёзма маданий мерос ёдгорликларини сақлаш, ўрганиш, каталоглаштириш масаласида нафақат Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиёда ҳам тенги йўқ илмий марказ ҳисобланади. Бу институт ўзининг қўлёзма, тошёзма асарларининг бойлиги, ноёблиги, илмий салоҳияти жиҳатидан халқимизнинг маънавий хазинаси ҳисобланади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай нодир маданий мерос хазиналари дунёда саноқлидир. Унинг хазинасида жамланган қўлёзмаларни асраб-авайлаб сақлаш масаласи узоқ йиллар муаммо бўлиб келди.

Баҳром Абдуҳалимов ушбу илмий даргоҳга раҳбар бўлиб келган илк кундан ана шу муаммони ечишга алоҳида эътибор қаратди. Ноёб қўлёзмалардан иборат хазинани тўла ҳолатда бус-бутун сақлаш учун замонавий имкониятларга ва қулайликларга эга бўлган алоҳида бино барпо этиш ҳаракатига тушди. У бу борада араб мамлакатлари илм аҳли билан алоқалари, дўстона ҳамкорликларидан фойдаланди. Натижада унинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўмон Султонлиги билан ҳамкорликда Шарқшунослик институтининг янги биноси ва Ўзбекистоннинг ноёб қўлёзма асарларини халқаро талаблар даражасида сақлайдиган муҳташам кутубхона барпо этилди. Ҳозирги кунда шарқона услубда барпо этилган ушбу институт биноси ва қўлёзмалар хазинаси нафақат ўзбек халқининг фахр ва ғурур масканига, балки Ўзбекистон Фанлар академияси ва мамлакатимизнинг халқаро аҳамиятга молик ноёб тарихий-илмий марказларидан бирига айланди. Яна бир карра айтай, бу улуғвор ишда Баҳром Абдуҳалимовнинг хизматлари катта. Қани энди ҳар бир забардаст ўзбек олими унингдек ташаббускор бўлса, хорижий илм муассасаларида фаолият олиб бораётган касбдошлари билан шундай улуғвор ишларни амалга оширса, нур устига аъло нур бўларди.

Ўтган йиллар мобайнида Баҳром Абдуҳалимов ўзига юклатилган вазифага бутун борлиғи, ақл-заковатини бахш этиб, ўта масъулият билан қарайдиган давлат ва жамоат арбоби бўлиб етишди. Давлат тартибларига, қонун-қоидаларга қаттиқ риоя қилишни ўз бурчи деб биладиган ташаббускор раҳбар бўлди. У тажрибали, ўта мулоҳазали ва билимли, мамлакат равнақини илм-фан тараққиётисиз кўз олдига келтира олмайдиган зиёли. Она Ватани — мустақил Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ривож топиши йўлида меҳнат қилишни муқаддас бурчи, деб биладиган шахс. У миллат ва мамлакат равнақи учун хизмат қиладиган ҳар қандай юмушни бажармаслик ёки унга лоқайд лик билан қарашни ўзи учун жиноят, деб билади.

Биз Баҳром Абдуҳалимов билан 2013 йилдан буён, яъни у бевосита раҳбар сифатида иш бошлагандан то ҳозиргача яқиндан ҳамкорлик қилиб келамиз. У ўта масъулиятли, чуқур мулоҳазали, бирор масалада қарор қабул қилишда шошмашошарликка йўл қўймайдиган инсон. Аммо бир қарорга келдими, қабул қилган қарори амалга ошмагунча тиниб-тинчимайди. У ана шундай хислатлари ва сифатлари учун ҳам “Адолат” социал-демократик партияси раҳбарлигига сайланди. Айни дамда Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти, Шарқшунослик институтининг директори, илм-фан соҳасида ўта бандлигига қарамай партияга етакчилик фаолиятига ҳам астойдил киришди.

Телеканаллар орқали унинг бўлажак сайловда “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Президентлигига номзоди қўйилганини эшитиб, илмий экспедиция сафарида бўлсам ҳам телефон орқали табрикладим. Баҳром Абдуҳалимов ўзининг шахсий сифатлари билан юрт келажаги учун жон куйдираётганига яна бир марта амин бўлдим.

Биз демократик жамиятда яшаяпмиз. Демократик жамиятни барпо этиш шиори бутун мамлакатимиз, ҳаётимиз, турмушимиз тарзига айланган. Бу олижаноб ният унинг фаолиятида ҳам, сайловолди дастурида ҳам бўй кўрсатиб турибди. Дастурда баён этилган муаммоларнинг амалий ечимини топишга бел боғлангани мени қувонтирди.

“Адолат” социал-демократик партияси аъзолари ва унинг Сиёсий Кенгаши раиси томонидан ишлаб чиқилган сайловолди дастурида жамияттараққиёти учун энг долзарб бўлган масалаларнинг амалий ечимини топиш кўзда тутилган. У ўзининг фаолият мезони хусусида тўхталиб, “Давлат ҳокимияти бошқаруви йўналишида шаффофлик ва ошкоралик тамойилларига қатьий риоя қиламан ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий мақомини халқаро андозалар даражасига кўтаришни амалга ошираман”, деб ёзади. Бундай чиқишнинг ўзи бир жасорат ва бунинг замирида улуғвор ниятлар мужассам.

Бугун мамлакатимиз тараққиётига коррупция жиддий тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун унга қарши кураш давлат сиёсатининг асосий масалаларидан бирига айланган. Тўғри, бу салбий иллатни бартараф этиш йўлида давлат миқёсида турли ташкилотлар ташкил этилиб, ҳар хил тизимлар ишлаб чиқилмоқда. “Адолат” СДПдан Президентликка номзод коррупцияга қарши курашиш таъсир чораларини янада кучайтириш лозим, деб ҳисоблайди. Шу сабабли у ўз дастурида коррупцияга ва коррупционерларга қарши кескин курашни кундалик ҳаётдаги энг асосий масалалардан бири сифатида кўрсатиб ўтади ва бу ишни амалга оширишни асосий мақсад, деб билади.

“Адолат” социал-демократик партияси аъзолари ва унинг Сиёсий Кенгаши раиси томонидан ишлаб чиқилган сайловолди дастурида жамият тараққиёти учун энг долзарб бўлган масалаларнинг амалий ечимини топиш кўзда тутилган. У ўзининг фаолият мезони хусусида тўхталиб, “Давлат ҳокимияти бошқаруви йўналишида шаффофлик ва ошкоралик тамойилларига қатьий риоя қиламан ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий мақомини халқаро андозалар даражасига кўтаришни амалга ошираман”, деб ёзади. Бундай чиқишнинг ўзи бир жасорат ва бунинг замирида улуғвор ниятлар мужассам.

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастуридан электр энергияси масаласи мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришда ҳаёт-мамот масаласи экани, энергия олишнинг йўллари кўплиги, аммо уларнинг орасида қуёш энергиясидан фойдаланишга ўтишнинг келажаги порлоқлигига алоҳида эътибор қаратилган. Баҳром Абдуҳалимов бу масалада қатъий позицияда туриб, қуёш энергиясидан кенг миқёсда фойдаланишни йўлга қўйишни ваъда қилмоқда.

Номзоднинг дастурида таъкидланишича, шахсий ҳуқуқ, шахс, мулк, турар жой, ҳайвонот олами дахлсизлигини таъминлашда қатъиятли бўлиш, жамиятда шахс, давлат мулкини ўзлаштиришга қарши қатъий тура олиш, экстремизм ва терроризмга қарши муросасиз курашиш “Адолат” социал-демократик партиясининг бош мақсадларидан биридир. Суд-ҳуқуқ тизими, ижро билан боғлиқ барча ваколатларни Адлия вазирлиги тузилмаларига топшириш, ягона юрисдикция судларини ташкил этиш жараёнини туман даражасига тушириш, мамлакатда ягона тергов органи — Тергов қўмитасини ташкил этиш, уларни халқаро талаблар доирасида таъминлаш ҳаётий заруриятга айланиши керак.

Реал ҳаётда аҳолининг муҳтож қатламлари, айниқса, ёш оилалар ижтимоий ҳимояга муҳтож. Қурилаётган уй-жойларнинг нархи эса ўта баланд. Дастурда уй-жойларнинг нархини кескин камайтиришга эришиш масаласи кўтарилган. Шунингдек, пенсия белгилашдаги чекловларни олиб ташлаш, ҳар бир фуқаронинг меҳнатига яраша олган маоши асосида пенсия белгилашга эришиш ҳам номзод ўз сайловолди дастурида илгари сураётган асосий ғоялар сирасига киради.

Унинг сайловолди дастурида Мактабгача таълим муассасаларига катта эътибор берилади, умумий ўрта таълим соҳасида миллий анъаналаримиз асосида таълимни ташкил этиш, умумий ўрта таълимнинг янги стандартларини яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, Баҳром Абдуҳалимов чекка қишлоқларда яшовчи иқтидорли, лекин кам таъминланган ёшларнинг олий таълим олишини кафолатлаш, олий таълимга бериладиган квоталарни тугатиш, барча ёшлар олий маълумотли бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратган. Унинг сайловолди дастури илм-фанни молиялаштиришни 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизига қадар босқичма-босқич кўтариш, Майданак обсерваториясини энг замонавий технологиялар билан таъминлаб, жаҳоннинг Гавай, Канар ороллари, Чили обсерваториялари даражасига кўтариш кўзда тутилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурида тиббиёт соҳасида “ақлли тиббиёт” тизимини яратиб, болалар орасида кенг тарқалаётган ҳар қандай касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, онкология, сил ва қанд касалликларининг олдини олишга қаратилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаган. Биз, келажакда, албатта, дори-дармонлар нархи билан боғлиқ спекуляцияга барҳам берамиз, дейди партия раҳбари.

Номзод маънавият йўналишида жамиятда “Тарихий қадриятларга асосланган одоб-ахлоқ қоидалари” кодексини яратишни режалаштирган.

Иқтисодиёт йўналишида рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаймиз. “Рақамли иқтисодиётда аҳоли бандлигини таъминлаш Концепцияси — 2030” лойиҳасини жорий қиламиз. Рақобатни кучайтириш орқали монополияга барҳам берамиз. Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномани ягона ҳуқуқий воситага айлантирамиз ва бу жараёнга ҳокимият аралашувига чек қўямиз. Мамлакатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш мақсадида ундириладиган барча тўловлар (жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар) тўлалигича давлат бюджетига йўналтирилиши шарт, деб ҳисоблаймиз. Маҳсулот сифатини қатъий давлат назоратига оламиз, аниқ стандартлар жорий этиб, сифатсиз маҳсулот чиқариш ҳамда нарх-наволарнинг сунъий кўтарилишига қаратилган хатти-ҳаракатлар учун кучайтирилган жазо чораларини қўллаймиз, дея қайд этади Президентликка номзод.

Шунингдек, Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида ҳар бир масала, ижтимоий воқеликнинг ҳар бир жабҳаси адолат, ҳақиқат, маънавият тушунчалари билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этилган ва уларнинг ҳал қилиш йўлари кўрсатиб берилган. Бу бежиз эмас, албатта. Дун ёда ҳар қандай ишни, муаммони ҳал қилиш, ҳаётда амалий ижросига эришиш мумкин. Лекин ўша муаммолар, ишлар адолат, ҳақиқат юзасидан амалга оширилмаса, юртга, халққа фойдаси тегмаса, амалга оширилган иш саратонда ёққан қорга ўхшаб қолади. Шу маънода Президентликка номзоднинг сайловолди дастуридаги адолат, ҳақиқат сўзларини унинг фаолиятидаги ҳаётий шиори, яшаш мезони, дейишимиз мумкин.

Аслида, ушбу сайловолди дастуридан ўрин олган масалаларнинг барчаси долзарб бўлиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш учун Баҳром Абдуҳалимов “Адолат” партияси фаоллари билан бирга изчил фаолият олиб боришига ишонаман. Чунки у жуда қатъиятли, етти эмас, етти минг ўлчаб, бир кесадиган ва ҳар қандай ишни амалга оширишга қодир раҳбарлардан.

Мен адолатни ҳаётининг бош мезонига айлантирган номзод — Баҳром Абдуҳалимов учун овоз бераман ва бошқаларни ҳам унга овоз беришга чақириб қоламан.

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастуридан электр энергияси масаласи мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришда ҳаёт-мамот масаласи экани, энергия олишнинг йўллари кўплиги, аммо уларнинг орасида қуёш энергиясидан фойдаланишга ўтишнинг келажаги порлоқлигига алоҳида эътибор қаратилган. Баҳром Абдуҳалимов бу масалада қатъий Позицияда туриб, қуёш энергиясидан кенг миқёсда фойдаланишни йўлга қўйишни ваъда қилмоқда.

Аҳмадали АСҚАРОВ, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти совриндори