с.сафоев

Содиқ САФОЕВ,
Олий Мажлис Сенати
Раисининг биринчи ўринбосари

Кейинги ўн йилликларда инсоният улкан ютуқларга эришди ва баланд марраларни забт этди. Шунга қарамасдан, ҳали-ҳамон ўзини бехавотир ҳис эта олаётгани йўқ. Чунки дунё тараққиётига мос равишда хавф-хатарлар ҳам глобаллашиб бормоқда. Ана шундай хатарлардан бири, шубҳасиз, халқаро терроризмдир. Тўғри, бугун бутун дунё бир бўлиб, унга қарши курашяпти, аммо терроризм жаҳоннинг турли минтақаларида ўз қора қилмишларини намоён қилишда давом этмоқда.

IRA Transport

Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Жорий йил 12-14 апрель кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотига кўра, Афғонистон делегациясига Афғонистон темир йўл бошқармаси раиси Бахтурраҳмон Шарофат бошчилик қилди.

Афғонистон вакиллари Ўзбекистон ушбу йсоҳадаги шўаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасида кўраётган чора-тадбирлар ва кўрсатилаётган катта ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

иннопром

25 апрель куни Ўзбекистон пойтахтида «Иннопром. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу минтақада инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган энг йирик тадбирдир.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги тадбир ташкилотчилари ҳисобланади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, кўргазманинг асосий мақсади инвестициявий, саноат, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсишига янги туртки бериш учун муштарак манфаатлар кесишадиган нуқталарини кашф этиш, шунингдек, ўзаро манфаатли лойиҳалар сонини кўпайтириш мақсадида ҳудудлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқот ўрнатиш билан изоҳланади.

ecosocc

13 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC)нинг йиллик йиғилиши доирасида Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссиянинг 2023-2026 йиллардаги аъзоларининг сайлови бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон акклимация (умуммаъқуллаш) йўли билан 2023-2026 йилларда Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссия аъзолигига сайланди.

Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ёрдамчи органи ҳисобланади. Тузилма 1992 йилда ушбу йўналишдаги сиёсатни такомиллаштириш мақсадида Бош Ассамблея ва ECOSOCга долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган. Комиссия БМТнинг умумий тизими доирасида фан ва технологиялар бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнайди.

иннопром

25-27 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган турли соҳа вакилларининг профессионал мулоқоти учун яратилган ушбу ноёб майдонча Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий, саноат ҳаётидаги яна бир кенг кўламли воқеадир.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад саноат соҳасидаги энг янги технологиялар ва ишланмаларни тарғиб қилиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, битимлар тузиш ва натижада саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.