Азиз юртдошлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси жамоаси номидан муборакбод этамиз.

Айни кунда юртбошимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижаси ўлароқ, жаҳон миқёсида Ватанимиз ҳақида сўз кетганда Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир. Юртбошимиз муҳтарам Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда: “Дарҳақиқат, қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда”. Шак-шубҳасиз, улуғвор халқимиз сайи-ҳаракати ўлароқ яқин кунларда янги-янги марраларни забт этамиз.

Яна бир бор, барчангизни Мустақиллик айёми билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги

Элчихонаси жамоаси