Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги БМТнинг Ўзбекистондаги таркибий тузилмалари билан биргаликда жорий йил 10-24 июнь кунлари «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!» шиори остида Барқарор ривожланиш ҳафталигини ўтказади.

Ҳафталик доирасида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан қатор «давра суҳбат»лари ташкил этилади.

Тадбир 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» халқаро форуми билан якунланади.

Ушбу форум Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ўзаро тажриба алмашишга, шунингдек, янги ғоялар ва ташаббусларни илгари суришга қаратилган.

Халқаро форумнинг асосий тематик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • Барқарор ривожланиш мақсадларининг самарали бажарилишини таъминлашда парламентнинг роли;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантириш;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликнинг иштироки;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларининг бажарилишида парламент назорати, мониторинг ва баҳолашнинг аҳамияти;
  • Барқарор ривожланиш йўлида дунё парламентлари ўртасида халқаро мулоқот ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш.

Халқаро форум онлайн ва офлайн шаклларда уюштирилади.

Ташкилий қўмита олимлар ва мутахассисларни ушбу анжуманда маърузачи ва тингловчи сифатида иштирок этишга, шунингдек, форум якуни бўйича тайёрланадиган материаллар тўпламида нашр этиш учун мақолалар юборишга таклиф қилади.

Рўйхатдан ўтиш учун телефон: (+998 71) 238-28-68

E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.